RU

Последние новости

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  9 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  16 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Мальорка"нинг кореялик футболчиси Тошкентдаги илк ўйиндан сўнг фикрларини билдирди Новости

"Мальорка"нинг кореялик футболчиси Тошкентдаги илк ўйиндан сўнг фикрларини билдирди

Тошкент шаҳрида U-23 Осиё чемпионати бошланди.

Кеча Жанубий Корея ва Малайзия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда кореяликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Учрашувдан сўнг баҳснинг энг яхши футболчиси, "Мальорка" клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Ли Канг-Ин микст-зонада ўз фикрларини билдирди. 

"Биз бир жамоа бўлиб ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, қониқарли натижага эришганимиздан хурсандман. 

Футболчилар терма жамоага йиғилганига кўп вақт бўлмади, шу сабабли баъзи камчиликлар кузатилган бўлиши мумкин. Ўйлайманки, келгуси баҳсларда бундан-да яхшироқ ўйин намойиш этамиз. Нафақат мен, балки жамоадаги барча ўйинчилар шундай мақсадни ўз олдига қўйишган. Навбатдаги ўйинларгача жамоадошлар билан бир-биримизни мукаммал тушуниб борамиз ва бўлажак учрашувларда ғалаба қозонишимиз учун ҳозиргидан кучлироқ тайёргарлик кўрамиз.

Мен ҳар доим жамоага ёрдам бериш учун ҳаракат қиламан. Бугунги баҳсда ҳам нафим текканидан хурсандман. Агар кейинги ўйинда менга имконият берилса, ўз устимда янада қаттиқроқ меҳнат қиламан", - деди футболчи. 


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика