Малиновски: "Шевченко осмонда эмас, ерда юришимиз кераклигини таъкидлади"
01 июл 2021 20:58
Новости
Малиновски: "Шевченко осмонда эмас, ерда юришимиз кераклигини таъкидлади"
Украина футболчиси Англияга қарши ўйин олдидан интервью берди.
— Украина терма жамоаси мусобақадаги вазифасини аллақачон бажарди, балки энди натижа учун жавобгарлик юкисиз ўйнарсизлар?
— Бизда бошқа вазифалар йўқ деган гапларга қўшилмайман. Сўнгги йиғилишда бош мураббий кўкларда булутдай учишнинг ҳожати йўқлигини таъкидлаб, ерда юришимиз кераклигини айтди. Биз аллақачон ушбу мусобақада футболда ҳамма нарса мумкинлигининг гувоҳи бўлдик. Ўйинга жиддий, диққатни жамлаган ҳолда тайёргарлик кўряпмиз.
Англия — тезкор футбол намойиш этадиган кучли жамоа. Аммо биз Франция, Германия, Испания каби жамоаларга қарши ўйнаганмиз, бизда бундай ўйинларнинг тажрибаси бор. Биз қўрқмаслигимиз, ўз режамиз бўйича ўйин кўрсатишимиз керак. Агар имкон борича режаларимизни амалга оширсак ҳамда бор кучимизни намойиш эта олсак, кўнгилдаги натижага эришишимиз мумкин деб ўйлайман.
— Ушбу қарама-қаршиликда кўпчилик жамоангизни аутсайдер санамоқда. Шанба кунги ўйин қандай кечади?
— Ҳа, Англия учрашув фаворити, лекин бизга нисбатан уларга кўпроқ босим бўлади.
— Андрий Ярмоленко Нидерландияга қарши ўйинда ажойиб ўйин намойиш этди. У шанба куни худди шундай ўйин кўрсатишга жисмонан тайёрми?
— Ярмоленко ушбу мавсумда кам ўйин ўтказди. Андрей ҳақиқий сардор, у учун Англия билан ўйин алоҳида аҳамият касб этади, ушбу учрашув ўзини исботлаш учун ажойиб имконият.
Комментарии