RU

Последние новости

08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  1 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  4 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  40 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7

Мальдив ороллари бош мураббийи: "Шогирдларим билан фахрланаман" Новости

Мальдив ороллари бош мураббийи: "Шогирдларим билан фахрланаман"

Осиё Кубоги саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Мальдив ороллари – Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг мальдивликлар бош мураббийи Франческо Мореиро фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен ўйин эмас, сизнинг фикрингиз ҳақида қизиқяпман. Биз жуда кучли жамоага қарши зўр ўйин намойиш этдик. Ҳар ўйинда индивидуал хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жамоангизнинг бундай ўйин кўрсатишини кутгандим, бизда тайёрланишга кўп вақт бўлмади, шундай бўлса-да, шогирдларим билан фахрланаман. Ўйин тугагач, Катанец биз ҳақимизда илиқ фикр билдирди. У сизнинг жамоангиз ўсади, деб айтди", – дея гап бошлади Мальдив ороллари устози.

- Таиланд ва Ўзбекистон ўртасида қандай фарқ бор?

- Иккала жамоа ҳам тамомила ўзгача ўйин услубига эга. Таиланд жуда тезкор ўйип намойиш этади, футболчилари майдонда очиқ жой қидиришади. Ўзбекистон эса сифатли ўйин кўрсатади, айниқса, ҳужумдаги ўйинчи топ-даражада (Элдор Шомуродов назарда тутилмоқда – таҳр.), жамоа узун паслар орқали ҳужумни ривожантиради.

- Бугунги мағлубиятга асосий сабаб Элдор Шомуродовнинг мувафақиятли ўйиними ёки жамоанинг бошқа қирралари ҳам кўзга ташландими?

- Фақатгина бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилмайди. Футбол жамоавий ўйин саналади. Биз ҳимоявий ўйин кўрсатмадик. Ҳужумкор ўйинни яхши кўрамиз, шу боис рақибга қарши мардонавор курашдик.

- Шри-Ланка билан бўлажак ўйин ҳақида фикрингиз...

- Илк навбатда, мағлубиятни ҳазм қилиш ва унутишимиз лозим. Жуда яхши ўйнадик, аммо керакли натижага эриша олмадик. Ўйинчиларнинг руҳиятини кўтариш жуда қийин, айниқса, икки мағлубиятдан сўнг. Уларни руҳиятини кўтариш керак. Охирги ўйинда ғалаба қозониб, ўз ватанимизга ғалаба тақдим этмоқчимиз. Кейинги ўйиндан сўнг ғалаба ҳақида гаплашамиз (кулади).

- Футболчилик фаолиятингизда бразилиялик Роналдо билан суратга тушган экансиз...

- Бирга ўйнаганимизда уни Рони деб атардим. 1998 йили "Интер" таркибида УЕФА Кубогини қўлга киритганмиз. Ўша ва ундан кейинги хотиралар ҳамон ёдимда. Ҳозир ҳам ижтимоий тармоқлар орқали суҳбатлашиб турамиз. Унинг самимийлик, одамийлик хислатлари эътироф этишга арзийди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика