RU

Последние новости

13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  0 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  10 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  6 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11

Максим Шацких: "Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак эди" Новости

Максим Шацких: "Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак эди"

"Пахтакор" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Маким Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

Максим Шацких: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Масалани биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишимиз керак эди. Рақиб катта куч билан ҳимояланишини ва қарши ҳужумда ўйнашини билардик. Шу сабабли дарвозамиз олдида ҳам ярим вазиятлар пайдо бўлди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак эди."

- Бугун қайсидир маънода зерикарли ўйин кўргандек бўлдик. Суперлиганинг кўплаб ўйинлари фақат натижа учун бўлмоқда ва баҳслар зерикарли кўриняпти. Бу турнир даражаси ва томошабоплигига салбий таъсир кўрсатадими?

- Даража анча баланд. Исталган рақиб билан баҳс оғир ўтяпти. Тўғри, кам гол уриляпти ва бу мухлисларга ёқмаслиги мумкин. Бироқ сўнгги сониягача интрига сақланиб турибди. Аммо бу биз мураббийлар учун ёқимли ҳолат эмас. Бугун ишончли ўйин намойиш этдик. Ҳозир томошабоп ўйиндан 3 очко муҳимроқ. Айни дамда сўнгги пасда муаммолар бор.

- Сўнгги баҳсларда Элдор Суюнов хатто қайдномага ҳам киритилмаяпти. Бу нима билан боғлиқ, унда жароҳат борми?

- У иккинчи жамоамиз сафида шуғулланяпти. Ўзига бўлган талабни тушириб юборди. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман.

- "Насаф"га қарши Суперкубок баҳсига тайёргарлик қандай кечади? Яқинда уларга қарши ўйнадингиз, қандай хулосалар чиқардингиз?

- Керагини олдик. Ўйин кўрсатади. Улар томонидан ҳеч нарса ўзгармаса керак, биз бироз агрессивроқ бўлишимиз лозим. Ўйин чемпионатдагидан бошқача кечади деб ўйлайман. Бу битта ўйинли турнир. Ҳар бир ўйинга финалдагидек чиқиш лозим, шунда ўсишга эришамиз.

- Август бошидаги иккита мағлубиятдан сўнг жамоа "чуқур"га тушиб қолгандек эди. Бироқ "Пахтакор" сўнгги уч ўйинда 2та ғалаба ва битта дурангга эришди.

- "Чуқур"да бўлмаганмиз, шунчаки муваффақиятсиз старт бўлган. Ўйинларни яхшилаб томоша қилинг, омад етишмаган. Кўп вазиятлар яратганмиз, "чуқур" деган гап йўқ. Йиғинлардан сўнг чемпионат баҳсларига киришиб кетиш қийин бўлади. Ўртоқлик ва расмий ўйиннинг фарқи бор. Йиғинларда хато қилсангиз ҳеч қиси йўқ, майли. Асосийси қандай мағлубиятга учраганингизни тушуниб олишингиз муҳим. Ҳа, кутганимиздек старт ололмадик. Бироқ "Пахтакор" - чемпион. Жамоамиз иродали эканлигини бир неча маротаба исботладик. Ҳозир ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Йигитларда маҳорат етарли. Таркибда терма жамоа футболчилари етарлича. Асосийси хоҳиш.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика