RU

Последние новости

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  18 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Максим Шацких: "Қосимов билан гаплашдим ва Тошкентга бораман" Новости

Максим Шацких: "Қосимов билан гаплашдим ва Тошкентга бораман"

27 ва 29 май кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уммон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор.
Режага кўра, ушбу ўйинларнинг бирида терма жамоада кўп йиллар давомида фаолият олиб борган уч нафар футболчи ўзларининг хайрлашув учрашувларини ўтказишади.

Гап Улуғбек Бақоев, Виктор Карпенко ҳамда кўп йиллар давомида терма жамоа етакчиси ва сардори сифатида фаолият юритган Максим Шацких ҳақида бормоқда. Бу борада Миржалол Қосимов билан боғланганимизда ҳам,терма жамоамиз устози маълумотни расман тасдиқлади.

Шундан сўнг, биз айни мавзу юзасидан айни пайтда Украинанинг Говерла клубида тўп тепаётган ҳамюртимиз Максим Шацких билан боғландик. Биз билан суҳбатда Супер Макс унга таклиф бўлганини ва Тошкентга келишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Ҳа, бу мавзуда кеча Миржалол билан телефонда гаплашдик. Таклифни эшитиш жуда ёқимли бўлди. Ҳозир Ватанга бориш тараддудини кўряпмиз. Оила аъзоларимнинг ҳам Тошкентга боришмаганига анча бўлганди. Бу кунни орзиқиб кутяпман. Фурсатдан фойдаланиб, миллий терма жамоада хайрлашув учрашуви ташкил этиб бераётгани учун ЎФФ раҳбарияти ва шахсан Миржалол Қўшоқовичга миннатдорчилик изҳор қиламан. Тез кунда Тошкентда кўришгунча!, - деди Шацких.   

Демак, терма жамоамиз сафида 34 та гол уриб, ҳозирча рекордчи бўлиб турган Максим Шацких муносиб равишда ўзбек футбол мухлислари билан хайрлашади.

Камолиддин АЛИМОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика