RU

Последние новости

14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  0 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  3 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  4 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  5

Максим Шацких: "Пахтакор" таркиби албатта кучайтирилади" Новости

Максим Шацких: "Пахтакор" таркиби албатта кучайтирилади"

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

Биринчи навбатда, бизга ҳужумда тажовузкорлик етишмади. Буни ўйиндан аввал йигитларга уқтиргандик. Афсуски, буни ҳар бир ўйиндан аввал айтишимизга қарамасдан, хоҳиш борлиги кўриняпти, аммо тажовузкорлик йўқ. Ҳужумда тезкор ҳаракат қила олмаяпмиз. Афсуски, шунақа ўйинлар ҳам учраб туради. Рақиб жамоа 2 та зарба берди ва гол уришга эришди. Бизда икки таймда ҳам жуда кап вазиятлар юзага келди, аммо якуний зарбани беришда оқсадик.

- Одил Ҳамробековнинг марказий ҳимояда ўйнатилиши ҳимоядаги муаммолар борлигидан дарак берадими ёки бошқа сабаб борми?

- Муаммо йўқ. Фақат охирги ўйин билан солиштирганда, таркибни ўзгартирмасликка қарор қилдик. Шу холос.

- Учрашув тақдирини ўзгартиришга куч етмай қолгандек туюлмадими?

- Сал олдин айтганимдек, бошидан яхши ўйнашимиз керак эди. Биз вазиятларимиздан фойдаланганимизда, 2 та гол уришимиз мумкин эди. Яна қайтараман, ҳужумга киряпмиз ва деярли рақиб жарима майдончасига ёриб киряпмиз, бироқ бундан унумли фойдалана олмаяпмиз. Афсуски, бизга ёрқин форвард етишмаяпти. Ўзи тўп қидирадиган, уни қабул қилиб, ичкарига ёриб кирадиган тўққизлик ҳужумчи йўқ.

- Жамоанинг кейинги режалари қандай?

- Четга чиқишни режа қилгандик, аммо шу ерда қоладиган бўлдик. Иш режамиз барбод бўлди. Хуллас, ўз қароргоҳимизда бўламиз. "Қайрат" билан ўртоқлик ўйини бор, шуни ўтказиб қайтамиз. 

- Жамоа кучайтириладими?

- Албатта. Бу билан анчадан бери шуғулланяпмиз. Янги қон керак, бусиз ривожланиш бўлмайди. 

- Маҳаллий футболчилар харид қилинадими ёки хорижлик?

- Униси ҳам, буниси ҳам. Бу йўналишда анча пайтдан бери иш олиб боряпмиз. Жараён осон эмас. Таркиб албатта кучайтирилади. 

Агар тез-тез янгиликлар қилиб турилмаса, бу ёмон оқибатларга олиб келади. Бу футболда исботланган.

- Ҳожимат Эркинов қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор..

- Ҳа, музокаралар давом этмоқда. У билан шартнома тузишни хоҳлаймиз, албатта. Эркинов таркибимизни кучайтирган бўларди. Кўрамиз. Барча трансфер янгиликларидан бохабар бўлиб борасиз. Яширадиган нарсамиз йўқ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика