RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  117 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Максим Шацких: "Икки кундан кейин яна ўйинимиз бор, йигитлар тикланишлари керак" Новости

Максим Шацких: "Икки кундан кейин яна ўйинимиз бор, йигитлар тикланишлари керак"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугун мухлислар Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувда дерби гувоҳи бўлишди. Биринчи бўлимда ўйин назоратини қўлга олишга ҳаракат қилдик, бироқ режамиз тўлиқ амалга ошди деб айта олмайман. Икки кундан кейин яна ўйинимиз бор, йигитлар тикланишлари керак. Тиғиз тақвим. Айрим чизиқларда ротацияларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Шунингдек, майдон ҳолати ҳам сифатли футбол учун имкон бермади. Бундай майдонда узатмалар аниқ етиб бормайди, дриблинглар ҳам ўхшамайди. 

- Ибрагимовнинг алмаштирилишига сабаб нима? 

- Ҳа, буни унинг ўзи сўради. Шу боисдан ҳам алмаштирдик.

- Ўйин учун қандай услубни режа қилгандингиз? 

- Албатта, ғалабани мақсад қилгандик. Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмиданоқ олдинга ўтиш, ҳужумлар ташкил этиш ва шу орқали ғалабага эришиш. Барчаси доим ҳам ўхшайвермайди. Лекин умумий мақсад кейинги босқичга қаратилганди, бунга эришдик.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика