RU

Последние новости

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  23 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Максим Шацких: "Футболчиларнинг етишмовчилиги сабаб Асқаровни чап қанотда ўйнатдик. Алижонов ва Абдуманнопов ҳали майдонга тушишга тайёр эмас" Новости

Максим Шацких: "Футболчиларнинг етишмовчилиги сабаб Асқаровни чап қанотда ўйнатдик. Алижонов ва Абдуманнопов ҳали майдонга тушишга тайёр эмас"

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (4:2) учрашувидан сўнг "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинни ўзингиз кўрдингиз. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Афсуски, ўз мухлисларимизни хурсанд қила олмадик. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Ҳар доимгидек кўп хатоларга йўл қўйдик. Рақиб эса хатоларимизни кечирмади. Ёшлар билан ўйнаш натижани хавф остига қўйади.

- "Пахтакор"нинг ёш футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев ярим йил Англияда ўйнаб келди. Ўринбоев "Пахтакор"даги фаолиятини давом эттирадими?

- У ҳозир қайдномада эмас. Ёзги трансферлар ойнаси очилсин кўрамиз.

- "Пахтакор" ўйинни актив бошлади ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин гол урилганидан сўнг жамоангиз ҳужумга ўтмай қўйди. Бунга сабаб нима?

- Биз ҳимояга ётиб олмадик ва бундай қилиш режамизда умуман йўқ эди. ОКМК жамоаси кўпроқ узун паслар орқали ўйнай бошлади. Айрим бир футболчиларга қандай ўйнаш кераклигини тушунтириш қийин бўляпти. Бир нечта футболчиларимиз ўзларининг позициясида ўйнашмади. Буни ҳам ҳисобга олиш керак. Беҳруз Асқаров ҳеч қачон чап қанотда ўйнамаган. Бошқа вариантимиз бўлмагани учун Асқаровни ушбу позицияда ўйнатдик.

- Диёр Холматов бугун қанотда кўп ўйнади. Иккинчи бўлимда ҳимоя қанотида кўп кўзга ташланди. Бунга сабаб нима?

- Йўқ. Диёр қанот ҳимоясида ўйнамади. Рақиб ҳужум қилаётган чоғи у ҳимояга ёрдам берди, холос. Холматов учрашувни майдон марказида бошлади, кейинчалик уни ҳужум қанотига ўтказдик, аммо у қанот ҳимоячиси сифатида ўйнамади. Шунчаки ҳимояга ёрдам бериб турди.

- Ёш футболчилар тез-тез хато қилиши ҳақида кўп гапиргансиз. Бироқ бугун жамоанинг икки марказий ҳимоячилари Азмиддинов ва Ҳамралиевлар ҳам хатоларга йўл қўйишди. Азмиддинов йўқ жойдан пенальти олиб келди. Ҳамралиев иккинчи қаватда яхши ўйнай олишини биламиз, аммо учинчи голда у ҳаводаги курашда рақибга мағлуб бўлди. Икки марказий ҳимоячи омадсиз ўйин намойиш этганинга нима сабаб бўлди?

- Биз ишонган футболчилар ҳам бугун хато қилишди. Абдумажидов тўртинчи голда хато қилди, аммо у ҳали ёш йигитча. Алижонов ҳам бугун майдонга тушди. Алижонов анча вақтдан бери ўйин амалиётига эга бўлмаганди. Алижонов ва Абдуманноповлар тўп билан машғулот ўтаётганига бир неча кун бўлди холос. Уларни ярим йилдан кўп вақт футбол ўйнашмади. Жароҳатланганлар ҳали майдонга тушишга таййёр эмас.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика