RU

Последние новости

17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  0 17:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" (матнли трансляция)  6 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  0 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  2 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  34 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  14 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0 14:02Элит ОЧЛ. Нимчорак финалнинг дастлабки баҳслари учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Пахтакор" ўйинчиси ҳам ўрин олди  8

Максим Шацких: "Бугун футбол ўйнашни, комбинациялар қилишни хоҳлаган икки жамоа тўқнаш келди" Новости

Максим Шацких: "Бугун футбол ўйнашни, комбинациялар қилишни хоҳлаган икки жамоа тўқнаш келди"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун майдонда футбол ўйнашни истайдиган, комбинациялар амалга оширадиган яхши жамоага қарши ўйнадик. Вазиятлар ёмон бўлмади. Иккинчи таймда жонли ўйин бўлди. Биринчи голдан кейин рақиб катта куч билан ҳужумга интилди ва шунинг оқибатида бизда кўпроқ бўш ҳудудлар бўлди. Бизда гол уриш учун яхши вазиятлар бўлди. Иккинчи голда ҳам ҳимоячининг хатоси бизга қўл келди. Уни хато қилишга мажбур қилдик деса ҳам бўлади. Ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг, ҳар бир ўйинга сўнггисидек эътибор қаратамиз. Энди ФИФА кунлари давомида бироз танаффус қиламиз ва бироз дам олганимиздан сўнг кейинги тайёргарликни бошлаймиз.

- Бугун "Пахтакор" футболчилари ўзаро пасларда бир неча марта ноаниқликларга йўл қўйишди. Киритилган голлар ҳам рақиб ҳимоячиларининг хатоларига эвазига юзага келди. Бугун сиз қўллаган тактика қанчалик ўзини оқлади дея оласиз?

- Рақиб ҳимоячиларини хато қилишга менимча биз мажбур қилдик. Шу сабаб ҳам голлар юзага келди. Бизнинг ҳаракатлар эвазига рақиб бу хатоларга йўл қўйди. Юқори прессинг сабаб биз ўз мақсадимизга етишдик. Бугун биз яхши ўйин, юқори хоҳиш эвазига ғалаба қозондик. Айнан шу нарсани мен ўйиндан олдин йигитлардан сўрагандим.

- Бугун "Пахтакор"нинг жуда кўп ўйинчиларига тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу бугунги ўйин билан боғлиқми, ёки олдинги машғулотлардаги зўриқиш асоратими?

- Мен бугун бу нарсани сезганим йўқ. Бир неча вазиятларда тўқнашувлар юзага келди холос. Умуман олганда йигитларнинг ҳозирги жисмоний ҳолатлари жуда яхши. Бугун рақиб ҳам, биз ҳам вақт чўзишга умуман интилмадик. Мухлислар бугунги ўйиндан қониқдилар деб ўйлайман, сабаби бугун жонли ўйин кўрдик. Яна қайтараман, бугун футбол ўйнашни, комбинациялар қилишни хоҳлаган икки жамоа тўқнаш келди. 

- Бугун иккинчи таймда учта ҳимоячи билан ҳаракат қилдингиз. "Навбаҳор"га қарши ҳам шундай ҳаракат қилгандингиз. Мавсумни шу уч ҳимоячи билан ўйнаб тугатса бўлмайдими? Сабаби, айнан шу ҳолатда жамоа яхши ўйин кўрсатмоқда...

- Кўрамиз. Нега бундай бўлмаслиги керак? Мен ҳар доим ўйиндан кейинги матбуот анжуманида биз ҳар доим тактикамизни ўзгартириб туришимиз ҳақида гапирмоқдаман. Биз вазиятга қараб иш қиламиз. Айнан шунинг учун ҳам мен шу ердаман. Машқ қилмоқдамиз, йигитларга ўргатмоқдамиз. Исталган вазиятда жамоа ўйинини шунга мослаштиришимиз мумкин. Бу ўйин давомида ёки ўйиндан олдин ҳам бўлиши мумкин. Биз учун бу муаммо эмас. Кейинчалик қандай ҳаракат қилишимизни танаффусдан сўнг билиб оламиз. Жамоадаги кўпгина футболчилар терма жамоаларга йўл олишади ва улар қайтганларидан сўнг вазиятга қараб иш тутамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика