RU

Последние новости

01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  153 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  59 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  36 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

Максим Шацких: "Биз ғалабага яқинроқ эдик. Энди барчаси февраль ойида ҳал бўлади" Новости

Максим Шацких: "Биз ғалабага яқинроқ эдик. Энди барчаси февраль ойида ҳал бўлади"

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" (1:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

- Кеча айтиб ўтганимдек бугун майдонда жанг бўлди. Мухлисларга ўйин ёқди деган умиддаман. Сариқ карточка ва четлатиш ҳам бўлди. Ғалаба қозониш учун етарли вазиятларга эга бўлдик, аммо ўйин сўнгида гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоа ҳам сифатли футбол намойиш этди. Ўйиндан сўнг йигитларга раҳмат айтдим. Биз шундай ўйнашда давом этишимиз кераклигини айтдим. Ўйин темпи ва барча режаларимиз амалга ошди.

- "Пахтакор" иккинчи бўлим бошида бир киши кўп бўлиб қолди. Рақиб бош мураббийи жаноб Жардим эса ҳозиргина четлатиш ўйинга таъсир ўтказмади деб айтиб ўтди. "Пахтакор" нега четлатишдан сўнг устунлик қила олмади? 

- "Ал Айн" жамоаси иккинчи бўлимни ҳам яхши ўтказди деб ўйламайман. Улар фақатгина иккинчи қаватда биздан яхшироқ бўлган бўлишлари мумкин. Биз иккинчи таймда ҳам етарлича вазиятлар яратдик. Муаммо шундаки, биз рақиб дарвозасига яқин борамиз ва ҳужумни якунлай олмаймиз. Суперлигада ҳам, Элит лигада ҳам шундай муаммо кузатилмоқда. Тўғри, рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг биз янада кучлироқ босим қилишимиз керак эди, аммо "Ал Айн" ҳам оддий жамоа эмас. Улар амалдаги ОЧЛ ғолиби. Четлатишдан сўнг улар шунчаки 4-4-1 схемасига ўтиб олишди. Фақатгина Раҳимий ҳужумда ўйнади, холос. Ўтказиб юборган голимиз ҳам кутилмаган хатодан сўнг рўй берди. Биринчи бўлимда анча яхшироқ кўриндик. Яна бир такрорлайман, бугун жамоам намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди.

- "Ал Айн" жамоасининг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? БАА жамоаси бугун бироз провокацион ўйин намойиш этгандек. Бунга тайёр эдингизларми?

- Араб мамлакатлари ва Эрондан буни кутса бўлади. Ҳар бир жамоани тахминан ўзини қандай тутишини биламиз. Мен ўз футболчиларимга ҳеч қандай провокацион футбол ўйнашга ўндамайман. Қизил карточкада эса барчаси аниқ эди. Мен майдон четида туриб, четлатиш кераклигини сездим.

- Дуранг натижаси бугунги учрашув учун адолатли натижа бўлдими? Бугун икки жамоа ҳам етарлича устунликка эга бўлди.

- Биз кўпроқ ғалабага яқинроқ келдик деб ўйлайман, лекин биз ҳам гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Кейинги босқичга чиқиш имкониятларимизни сақлаб қолдик. Энди барчаси февраль ойидаги баҳсларда ҳал бўлади. "Ал Айн"нинг натижалари ҳам яхши эмас. Улар бор-йўғи икки очко тўплашди. Энди эса, бизнинг ва "Ал Айн"нинг таркибини солиштириб кўринг. Таркибимизнинг 95 фоизи бундай мусобақада биринчи маротаба иштирок этмоқда. Улар, бунга қадар ҳали халқаро мусобақада иштирок этишмаганди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика