RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Максим Шацких: "Ахал" ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади" Новости

Максим Шацких: "Ахал" ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади"

ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ахал" учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Унда дастлаб мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ва футболчи Фарруҳ Сайфиев иштирок этишди.

"Барчага хайрли кун. "Ахал" ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз – ҳақиқатан ҳам муносиб рақиб. Ўйинларини таҳлил қилдик – тез ва яхши шаклланган жамоа. Ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади, жамоавий ҳимояланади. Эртага вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз. Мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Бизга айни пайтда 3 очко зарур", – дейди Максим Шацких.

- Аввалги икки турда "Пахтакор" ҳеч бир жабҳада рақибидан қолишмади. Статистикада ҳам буни кўриш мумкин, лекин якун етишмади. Эртага "Ахал" ҳимоядан ўйинни ташкил қилади. Гол уришдаги муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз? Боз устига Черан ўйнамайди...

- Тўғри айтдингиз. Рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмадик. Устунликка эга бўлдик. "Ахал" яхши ҳимояланади ва жуда тезкор қарши ҳужумга ўтади. Очиқ зоналардан фойдалана олади. Биз футболчиларимизнинг кучли тарафларидан фойдаланган ҳолда ўйинни ташкил қилишимиз зарур. Ўйлайманки, эртага ижобий натижага эриша оламиз.

- Мавсумнинг мураккаб палласида турибмиз. Эртага футболчилар жисмоний томонлама ўйинга тайёрми?

- Бу борада муаммо йўқ деб ўйлайман. 

"Эртага бизни жуда яхши ўйин кутмоқда. 3 очко жуда муҳим. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор. "Ахал"нинг ўйинларини кўрдик. Илк турда улар "Ал Файҳа"ни мағлубиятга учратди. Биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз", – деди Фарруҳ Сайфиев.

"Пахтакор" – "Ахал" учрашуви эртага 19:00 да бошланади. 

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика