Маккенни фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин
30 дек 2022 20:25
Новости
Маккенни фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни трансфери борасида миш-мишлар янграмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 24 ёшли америкалик ярим ҳимоячи фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. Хабарларга кўра, Маккеннига Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, Дортмунд клуби қишки трансфер ойнасидаёқ футболчини харид қилиш учун ҳаракат қилиши мумкин. Дортмундда улар аллақачон Жуд Беллингемсиз ҳаётга тайёргарлик кўришни бошлашди - ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан ёзда кўпроқ мақомли клубга ўтади.
Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари Уэстон Маккеннини 21 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии