Люк Де Йонг: «Ньюкасл»да қолишни истайман»
15 мар 2014 08:52
Новости
Люк Де Йонг: «Ньюкасл»да қолишни истайман»
«Ньюкасл» сафида тўп сураётган Люк Де Йонг мавсум якунида жамоанинг тўлақонли аъзосига айланмоқчи.
«Мен албатта қолишни хоҳлайман. АПЛда ўзимни кўрсатмоқчиман. “Ньюкасл” – ажойиб жамоа. Агар клуб билан яна шартнома имзоласам зўр бўларди.
Бу ерда мени барча нарса қониқтиради. Хамма қўлдан келганича ёрдам беради. Бу ерга келгунимча бир қанча футболчилар билан таниш эдим: Крул, Анита ва Тиота. Улар билан бирга ўйнаётганимдан ҳурсандман»,-деб айтиб ўтди Де йонг.
Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси футболчиси хисобланган Люк де Йонг “Ньюкасл”да ижара асосида тўп суради.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии