RU

Последние новости

08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  16 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  20 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  112 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0

U-23 Осиё чемпионати. Любинко Друлович: “Биз мусобақага тайёрмиз” Новости

U-23 Осиё чемпионати. Любинко Друлович: “Биз мусобақага тайёрмиз”

Хабарингиз бор, бугун Таиландда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати старт олади.

Мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса эртага Эронга қарши баҳс билан чемпионатдаги иштирокини бошлайди. Бугун мусобақадан аввал матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз устози Любинко Друлович ва гуруҳдаги бошқа жамоалар мураббийлари иштирок этишди.

Любинко Друлович (Ўзбекистон): “С” гуруҳи жуда ҳам қийин квартет бўлди. Тўртала жамоада ҳам имконият бир хил. Биз ҳам учрашувга муносиб тайёргарлик кўрдик. Олдинда бизни Эронга қарши учрашув кутиб турибди. Бу ўйинга ҳозир бор эътиборимиз қаратилган. Ушбу баҳсдан сўнг қолган ўйинлар ҳақида ўйлаймиз.

– Аввало, Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. Тайёргарлик доирасида маҳаллий иқлим ва озиқ-овқатига мослашишда муаммо бўлмадими? Шунингдек, таркибда Остон Урунов йўқлигига қандай изоҳ айта оласиз?

– Савол ва омад тилаганингиз учун раҳмат. Ҳар бир ўйин осон ўтади дея олмайман. Биринчи бор Таиланддамиз. Шароитдан нолийдиган жойимиз йўқ. Бизга барча шароитларни яратиб беришган. Айни пайтда танлаган футболчиларим Олимпия ёшидаги энг кучлиларидир. Ҳозир таркибда йўқ ўйинчилар ҳақида гапириш бироз ноўрин деб ўйлайман. Биз мусобақага тайёрмиз. Насиб қилса, ҳар бир ўйинда чиройли ва яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


Хак-Бум Ким (Кореа): Мусобақа давомида жуда ҳам қийин учрашувлар кутиб турибди. Барча жамоалар ўзига яраша кучли жиҳатга эга. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин ўтади. Биз ҳам энг сара футболчиларимизни танлаб келдик ва барча ўйинда бор кучимизни ишга соламиз.

Веи Хао (Хитой): Жамоамиз яхши тайёргарлик кўрди. Ташкилотчилар барча шароитларни яратиб берган. Биз мусобақа давомида барча бор кучимизни ишга соламиз.

Ҳамид Эстили (Эрон): Мезбонларга ва ташкилий қўмитага раҳмат айтиб қолмоқчиман. Гуруҳдаги қолган 3 жамоага ўз ҳурматимни билдириб қоламан. Гуруҳимизда кучли жамоалар жам бўлган. ФИФА тақвими йиғин ва ўртоқлик учрашувларини кўнгилдагидек ўтказишимизга бироз ҳалал берди. Шундай бўлса ҳам биз мусобақада яхши натижа кўрсатишга умид қиламиз. Ўзбекистон терма жамоасини яхши биламиз. Улар билан 2 бор ўртоқлик учрашини ўтказдик. Ўйинчиларим мусобақага тайёргарлик жараёнида қаттиқ меҳнат қилишди. Доим биринчи ўйин қийин бўлади. Шу боис эртангги Ўзбекистонга қарши ўйин ҳам осон кечмайди.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика