RU

Последние новости

09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  1 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  24 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  10 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  7 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   15 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  8 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  7 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  2 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  4

Лушанга эътирозим бор Новости

Лушанга эътирозим бор

8 декабрь куни Сергей Лушан сайтимиз офисига ташриф буюриб дардини достон қилди.

Ўзининг айтишича, "Бунёдкор"нинг ундан қарзи бор экан. Яъни, клуб 2015, 2016 ва 2017 йил учун мураббий билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган. Айни пайтда "Сўғдиёна" бош мураббийи бўлиб ишлаётган Лушаннинг фикрларини диққат билан ўқиб чиқдим. Бир томондан у ҳақ, модомики клуб у ишлаган пайтларда тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган экан, демак буни бажаришига тўғри келади.

Лекин шу ўринда танганинг иккинчи томони ҳам бор. Сергей Лушан кичкина пул ҳақида гапирмаяпти, 800 миллион сўмдан ортиқ маблағ ҳақида гап боряпти. Бу ўзига яраша катта пул, тўғрими? Ҳамма ҳам шунча пули бўлишини тасаввур қила олмайди. Лушаннинг клубда ишлаган пайти ойлик маош, кўтарма пули ва мукофот пуллари қолиб кетган экан.

Натижада Лушан бу ҳақда порталга ёзди, ҳатто клубни судга берди. Энди савол туғилади: модомики Лушан "Бунёдкор"дан пулини тўлиқ ололмаган экан, нима учун ўша пайт бу ҳақда тегишли ташкилотларга мурожаат қилмаган? Ёки мурожаат қилган-у, ҳеч ким уни эшитмаганми? Масалан, 2015 йилдан қолиб кетган қарз учун ўша йил охирида гапириши мумкин эди.

Ёки бўлмаса 2016-2017 йилги муаммолар нега энди бугунга келиб кўтариляпти? Яхши биламизки, ҳар бир клуб йил охиригача футболчи ва мураббийлар ҳисоб-китоб ишларини охиригача етказишга ҳаракат қилади. Агар охиригача етказмаса мураббийлар дод деворади. Ҳар бир клуб буни жуда яхши билади.

Айтайлик, Лушаннинг 2015 йилдан қарзи қолди, унда нима учун 2016 йилда янги шартнома тузган? Нима сабабдан ўша пайт мендан қарзи бор дея клубни судга бермаган? Нега энди бу масала орадан уч йил ўтиб очилиши керак? Хуллас, жуда бир тушунарсиз ҳолат. Тўғриси, биз ҳеч кимнинг маошига ёки хизмат ҳақига аралашмаймиз, ким қанча топаётган бўлса қандини урсин, лекин ҳамма ишни вақтида жой жойига қўйган маъқул эмасми?

Шу ўринда яна бир масала бор. Бу натижалар билан боғлиқ. Сергей Лушан "Бунёдкор"ни бошқарган йиллари жамоани чемпион қила олмаган. Айтайлик, чемпион қилганида чемпионлик мукофот пулларим қолиб кетган деса ярашарди. Осиё чемпионлар лигасида эса қўпол қилиб айтганда жамоанинг "абжағини" чиқариб юборган.

2015 йил "Бунёдкор" ОЧЛ гуруҳ ўйинларида қатнашиб, охирги ўринни эгаллаган, 0 ғалаба. 2016 йил ҳам гуруҳ босқичида иштирок этиб, яна охирги ўринда тугатган, яна 0 ғалаба. 2017 йил яна ОЧЛда қатнашган жамоа бу сафар гуруҳда фақат битта ўйинни ютган, бироқ барибир охирги ўринда қолиб кетган.

Сергей Лушан бу йил сал қолса "Сўғдиёна"ни ҳам Про лигага тушириб юборарди. Хайрият, ўтиш ўйинида улар "Машъал"ни енга олишди. Агар гап уч йилда 800 миллион сўмдан ортиқ қарз йиғилиб қолгани ҳақида бораётган бўлса, келинглар ҳаммамиз мураббий бўлиб қўя қоламиз. Негаки ОЧЛда қатнашиб охирги ўринни олишни сиз ҳам эплай оласиз, мен ҳам.

Х.Холиқов. 


Сергей Лушан 800 миллиондан ортиқ пулини олиш учун "Бунёдкор" билан судлашаётганини маълум қилди (интервью)

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика