Лукаку АПЛ ва А Серияни солиштирди
16 авг 2021 23:35
Новости
Лукаку АПЛ ва А Серияни солиштирди
"Челси"нинг янги футболчиси Ромелу Лукаку А Серия ва АПЛ ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.
"Тактик ва техник томондан А Серия энг яхши чемпионат ҳисобланади. Англияда эса ижодкорлик юқори даражада. Мана фарқ қаерда. Бироқ мен учун бу янгилик эмас. АПЛда 8 йил ўйнаганман ва бу ердаги барча қийинчиликларга дуч келганман. Ёш футболчи эмасманки, нималар мени кутаётганлигини билмасам. Лигани яхши биламан, кўплаб голлар урганман. Аммо буларнинг барчаси ортда қолган. Энди навбатдаги ўйинлар ҳақида ўйлаш керак", - деди Лукаку.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии