Лука Згурский: "Бугун мухлислар ажойиб муҳит яратиб беришди"
10 мар 2024 19:01
Новости
Лука Згурский: "Бугун мухлислар ажойиб муҳит яратиб беришди"
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Лука Згурский журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Лука, "Андижон" сафидаги биринчи ғалаба ва илк голингиз билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?
- Яхши учрашув ўтказдик. Жамоамиз мухлислари жуда ажойиб муҳит яратиб беришди. Трибуналардаги муҳит жуда ажойиб эди, бунинг учун мухлисларга раҳмат айтаман.
- Жамоа бугунгача "Бунёдкор"ни мағлуб этмаганидан хабарингиз бормиди?
- Ҳа, албатта бу ҳақида билардик. Бугун мана шу нохуш анъанани буза олдик, бундан хурсандман.
- Келгусидаги режаларингиз қандай?
- Ҳозир "Андижон" футболчисиман, жамоа ғалабалари учун ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Жамоага яхши мослашиб кетдим, бу ердаги муҳит аъло даражада.
Нодирбек Абдуллаев ёзиб олди

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии