Лука Модрич: "Учрашувни сабрсизлик билан кутяпмиз"
17 мая 2023 00:15
Новости
Лука Модрич: "Учрашувни сабрсизлик билан кутяпмиз"
"Реал" футболчиси Лука Модрич "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан ўзларига ишонишини айтди.
"Ушбу учрашувни сабрсизлик билан кутяпмиз ва бу ўйиндан завқ олишни истаймиз. Ярим финалларда жуда кўп ўйнаганмиз ва бу ростдан ҳам ажойиб ҳолат. Шу сабабли сабримиз чидамаяпти.
Совринларимиз кўп нарсалар ҳақида гапиради. Ўйинга бўлган кайфият ва куч қандай эканлигини сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Ҳозир биз учун жуда муҳим палла, аммо албатта, ўз натижаларимиз билан керилиб юра оламиз. Бунга лойиқмиз.
Бундай ўйинларда жуда кўп ўйнаганмиз. Жамоамдагилар, мураббийлар, барча-барча хотиржамликни сақламоқда. Ўз сифатларимизга ишонамиз. Ўйлайманки, зўр ўйин ўтказамиз. Финалда ўйнаш янада ёқимли бўлади", - деди Модрич.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии