RU

Последние новости

20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  9 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  14 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2

Луисма Эрнандес: "Натижадан кўнглим тўлди. Шартномамда легионер олмаслик борасида банд бор" Новости

Луисма Эрнандес: "Натижадан кўнглим тўлди. Шартномамда легионер олмаслик борасида банд бор"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Металлург" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Албатта, мухлисларга тўла стадионда ўйнаш биз учун бироз қийин бўлди. Лекин, биз бу ўйинга жуда кучли тайёргарлик кўргандик. Ҳимояда ҳам ишончли ўйин кўрсатишга бел боғлагандик. Ўйлашимча, жуда яхши ўйин бўлди. Ўз ўйинчиларим кўрсатган ўйиндан мамнунман.

- Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайсизми?

- Ўйлашимча, бу ўйин мувозанат остида ўтди. Тўп назорати ва имкониятлар яратиш бўйича "Навбаҳор" устунликка эришди. Ҳимояда зич ўйин кўрсатдик. Фикримча, иккала жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Бугунги ўйиндан мамнунман. Бизда бир неча имкониятлар ҳам юзага келди. Аммо гол ура олмадик. Натижага келадиган бўлсак, кўнглим тўлди. 

- "Металлург" таркибида бугун энг яхши ўйин кўрсатган ўйинчилардан бири бу дарвозабон бўлди. Акмал Ортиқов асли наманганлик ҳисобланади. Бу Акмалга ушбу ўйинда кўшимча иштиёқ берди деб ўйлайсизми? Умуман, ўйинга дарвозабон танлаш жараёни қандай бўлди?

- Акмал билан бир йилдан бери ишлаб келмоқдамиз. Бугун унинг ўйинидан қониқдим. Ушбу ўйинда майдонга тушиш навбати Акмал Ортиқовга келганди. Айнан шунинг учун ҳам уни асосий таркибда майдонга туширдим. 

- Жамоанинг психологик ҳолати яхши эканлиги сезилмоқда. Акмал Ортиқов ва Забиҳулло Ўринбоев бугун ажойиб ўйин кўрсатишди. Сизга ўйин учун раҳмат. 

- Барча ижобий фикрлар учун сизга раҳмат. Журналистлар орасида аёл кишининг борлиги жуда ёқимли. 

- Иккинчи давра олдидан қайси позицияларни кучайтирмоқчисиз? 

- Йил бошида тузилган шартномамда легионер олмаслик борасида банд бор. Шу сабаб ҳам, шу пайтгача фақат маҳаллий футболчилар билан ишлаб келдик. Биринчи даврадан сўнг таркибимизга янги футболчилар келиб қўшилиш эҳтимоли бор. Хабарингиз бор, "Металлург" клубида "Реал Мадрид" фонди қошидаги академия ҳам фаолият юритади. Келажакда айнан шу академия билан ҳамкорлик қилиб, ўзбек футболига яхши ўйинчилар етказиб бериш ниятимиз бор.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика