RU

Последние новости

09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  1 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  2 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  72 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  130 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1044 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11

Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади" Новости

Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Жамоамизни кўпроқ руҳий тарафдан тайёрлаш лозим эди. Охирги турда ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эканлигини тушунтирдик. Жароҳатланганлар кўплигига қарамасдан, мавжуд футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Руҳий тайёргарлигимиз яхшилиги ҳисобига ғалаба қозондик.

- Учрашувга тайёргарлик жараёнида кўпроқ нималарга аҳамият берилган?

- Бу жамоани жуда қийин ҳолатда қабул қилиб олдим, лекин шунга қарамасдан, йигитлар билан астойдил меҳнат қилдик. Асосий эътиборни ўз жамоамиз ўйинига қаратдик ва жипслашган ҳолда ҳаракат қилдик.

- Ўйинни кузатиш давомида бутун-диққат эътиборингиз шу ўйинга қаратилганмиди ёки "Сурхон" – "Машъал" баҳси ҳақида ўйладингизми?

- Тўғрисини айтсам, у ўйинга умуман эътибор бермадим. Диққат-эътиборимизни фақат ўзимизнинг ўйинимизга қаратдик, буни йигитларга ҳам айтгандим.

- Ўзбекистон кубоги ярим финал учрашувларини кузатиб бордингизми?

- Ҳа

- Кубок финали фаворити қайси жамоа деб ўйлайсиз?

- Қизиқ ўйин бўлади. Мавсумнинг якуний ўйин бўлгани учун икки жамоа ҳам борини бериб ҳаракатланади. Қоғозда "Пахтакор" – фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади. 

- Испания ва Ўзбекистон футболида ўхшаш жиҳатлар борми? 

- Ҳозирча ҳақиқий испан футболи қанақа бўлиши мухлисларга кўрсатганимиз йўқ. Умид қиламанки, кейинчалик испан футболи қандай бўлишини "Металлург" билан намойиш қиламиз. Албатта, ўхшаш жиҳатлар бор. Бироқ ҳозир бизда натижа муҳимлиги учун шунга мос услубдан фойдаландик.

Футбол ўзига ишонган ва жасур инсонлар учун. Фурсатдан фойдаланиб, "Металлург" раҳбариятига, мухлисларига ва жамоа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- "Металлург"ни Испаниядаги қайси жамоага қиёслаш мумкин?

- Ҳозирча "Атлетико Мадрид" (кулади). Чунки асосий урғу натижага қаратилган ва шунга мос услубда ўйнаяпмиз. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика