RU

Последние новости

08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  0 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  5 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  10 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  2 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12

Луисма Эрнандес: "Клуб сиёсатида легионер футболчини жамоага олиб келиш режаси йўқ" Новости

Луисма Эрнандес: "Клуб сиёсатида легионер футболчини жамоага олиб келиш режаси йўқ"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Шиддатли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнади. Вазиятлар кўп бўлган бўлса ҳам, якун дуранг натижа билан тугади.

- Испаниялик мураббийлар рақибни синчиклаб ўрганиб чиқадими? Бугун "Металлург" 10 киши бўлиб қолган бўлса ҳам мезбонларга бўш худуд қолдирмади. Рақибни қай даражада ўргандингиз ва кимдан хавф кутгандингиз?

- Ҳар қандай мураббий рақибни ўрганади. Биз ҳам “Бунёдкор"нинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Ҳужумкор жамоа, биз ўйин услубимизни шунга мослаб ташкил қилдик. 

- Жамоада ҳақиқий испанча футболни қачон кўришимиз мумкин? Бу жараён қийин кечаётгандек таасурот уйғотмоқда...

- Ўтган турда "Қизилқум" билан ўйнадик, шу баҳсни кўриб чиқишингизни тавсия қиламан. Бугун майдонда 10 киши бўлиб қолдик, шунга қарамай вазиятлар ярата олдик. Футболда фақат чиройли ўйнаб натижага эришиб бўлмайди. Вазиятлардан фойдаланишни ҳам билиш керак. Биринчи бўлимда ҳисоб 0:0 эди, иккинчи бўлим бошидаёқ бир футболчимиз четлатилди. Бир вазиятда пенальти бўлгандек кўринди, аммо бу холат кўриб чиқилмади. Бугун ғалаба учун иштиёқ билан ўйнадик.

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Бир вазиятда уларга жиддий эътироз билдирдингиз?

- Умуман олганда яхши ҳакамлик бўлди. Ўйин шиддатли кечгани сабаб ҳар бир вазиятга эътибор қаратишларини истадим. Бир вазиятни инобатга олмаса қолган барча холатда ҳакамлар ўз ишларини яхши бажаришди. Ҳар бир ҳаракатларим ҳакамларга нисбатан ҳурмат юзасидан амалга оширилди. Ўйин якунида уларга қўл бериб миннатдорчилик билдирдим.

- "Металлург"га давралар оралиғида испаниялик футболчини олиб келиб жамоа ўйинини кучайтириш режада борми?

- Клуб сиёсати сабаб биз легионер футболчи жалб етмаймиз. Маҳаллий футболчиларни жалб этишимиз, ёшларни тарбиялашимиз керак. Жароҳатлар сабаб ўйинимиз озгина пасайди. Масалан тажрибали футболчи Фозил Мусаев жароҳат туфайли сафдан чиқди. Улар сафимизга тез орада қайтишади ва ўйинимиз яхши томонга ўзгаради деб ўйлайман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика