RU

Последние новости

16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  2 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  7 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  2 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  8

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик" Новости

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин бекободликлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун энг қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис иложи борича ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштиргандик. Бор имкониятлардан унумли фойдалана олдик, ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман.

"Сурхон" сўнгги дақиқаларда юқори прессинг қўллади. Ўша вазиятларда бизга айрим футболчиларимизнинг йўқлиги сезилди. Ўйлашимча, бу рақиб жамоа учун қўл келди. Ўтган ҳафта жуда қийналдик. Чунки кўплаб йўқотишларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик. Футболчилар, мураббийлар, жамоа раҳбарияти ва мухлисларни бу билан табриклайман! "Сурхон" жамоасига кейинги ўйинларда омад! 

- Одатда "Металлург" икки ҳужумчи ва ҳужумчи ортида ҳаракатланадиган футболчи билан ўйнарди. Дамир Темиров ва Беҳруз Шодмонов жароҳат олгани учун бир нафар ҳужумчи ва икки нафар вингер билан ўйнадингиз. Бугун қўллаган янги услубингиз ҳақида нима дея оласиз? Кейинчалик ҳам фойдаланасизми?

- Келажакда бу услубда ўйнаш ёки ўйнамаслик ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадик. Лекин вазиятдан келиб чиқиб шу тактика асосида ўйнашга қарор қилдик. Ўйлашимча, бу ўзини оқлади.

- Дамир Темиров олган жароҳат қанчалик жиддий?

- Дамир Темиров жиддий жароҳат олган. У 2 ҳафтадан кейин сафга қайтади. 

- Ўтган учрашувда Бектемир Абдуманнонов дебют қилганди, бугун эса Миркомил Абдураззоқов илк марта майдонга тушди. Ёшлар ишончни оқлашяптими?

- Ёздан бери жамоани ёшартириш ҳақида ўйлаб келаётгандик. Ўйлайманки, режамиз ўз мевасини беряпти. Академияда ёшларни тайёрлаб, жамоа учун керакли футболчиларни етиштириб чиқармоқчимиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика