RU

Последние новости

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  0 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  1 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман" Новости

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Луис Качорри ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин бўлди, биз ҳам яхши ўйнадик. Мен гол урдим, менда ҳаммаси жойида. Қисқа қилиб айтганда, ўйнадик, имкониятлар яратдик, голлар урдик, бундан хурсандман.

Мен ўз кучимга ишонаман ва шунга яраша ҳаракат қиламан. Олисдан зарбалар йўллаш борасида бу сафарги уринишларим яхши чиқди. Яна шундай тарзда чиройли голлар уришга умид қиламан, чунки жарима майдонидан ташқарисидан гол уриш таърифлаб бўлмас даражада ҳис-туйғу бағишлайди.

Пенальти тепиш бўйича қарорга келсак, мураббий Имедани танлади ва мен бу қарорни ҳурмат қиламан. Эҳтимол, кейинги сафар бу масъулиятли вазифани яна менга ишонишар. Пенальти тепадиган футболчини мураббий белгилайди ва биз унинг қарорига ҳурмат билан ёндашамиз.

Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Кейинги ўйиндан бошлаб яна гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман", деди учрашувда дубль қайд этган ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор"нинг албаниялик ҳужумчиси уч ўйинда 4 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика