Луис Энрике: "Рамос ва Карвахаль жароҳат сабаб йўқ. Начога эса жой топилмади"
24 мая 2021 16:34
Новости
Луис Энрике: "Рамос ва Карвахаль жароҳат сабаб йўқ. Начога эса жой топилмади"
24 футболчидан иборат таркибдан "Реал Мадрид"нинг бирорта вакили йўқ, жумладан Серхио Рамос ҳам.
Қайдномадаги футболчилар сони ҳақида
"Биз 26 ўйинчини чақиришимиз мумкин эди, лекин 24 нафар билан чекланишга қарор қилдик. Биз ҳар бир футболчи жамоага ёрдам бера олиши, исталган дақиқада майдонга тушиши мумкинлигини ҳис қилишини истаймиз".
Рамос ҳақида
"Серхио Рамос ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни истардим. Шубҳасиз, у январдан буён майдондан ташқарида қолмоқда, шунинг учун оптимал спорт формасида эмас. Бу оғир қарор эди, кеча мен бу ҳақида Серхиога ҳам маълум қилдим.
Бу ёқимсиз ҳолат. Рамос доим юқори савияда ҳаракат қилган ва жамоа етакчиси эди, лекин биз учун жамоа манфаати муҳимроқ ва ҳозир энг тўғри қарор қабул қилинди деб ўйлайман".
Начо ҳақида
"Албатта, шубҳасиз, у юқори савияда тўп тепди. Аммо мен 24 футболчини чақиришни истадим, бу менинг қарорим. Яна 3-4 футболчи бор, улар ҳам термадан чақирув олишга лойиқлар, лекин доим ҳам истакларимиз имкониятларимизга тўғри келмайди.
Қайдномада "Реал" футболчилари йўқлиги ҳақида
"Агар Карвахаль ва Рамос соғлиғи билан муаммолар бўлмаганида, таркибдан жой оларди. Тушунаман, ҳар бир клуб футболчилари термада тўп тепишини хоҳлайди, лекин баъзи жамоалар тиғиз тақвим сабаб ўйинчилари терма ўйинларини ўтказиб юборишини сўрайди. Уларга жароҳат тўсқинлик қилди, бошқа ҳеч бир сабаб йўқ, – деди мураббий.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии