Луис Энрике: «Биз ўз ўйинимизни кўрсатимиз керак»
06 июн 2015 07:44
Новости
Луис Энрике: «Биз ўз ўйинимизни кўрсатимиз керак»
Жамоамиз ўзи истаган натижаларни қайд этиб келмоқда. Биз шу вақтгача иккита совринни ютишга эришдик. Энди навбат учинчисига. Майдоннинг ўрта чизиғи ҳужум ва ҳимоя учун асосий жой. Биз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам етакчилик қилишимиз керак. "Барселона" ўз ўйинини кўрсатиши лозим. Тўпни тўлиқ назорат қилиб, рақиб дарвозаси олдида вазиятлар яратган ҳолда уларга ўйнаш имконини бермаслигимиз зарур.
Ўйлашимча, тўп назорати бизнинг қўлимизда бўлади. Биз учрашувни кўп қисмини рақиб жарима майдончаси олдида ўтказишни режалаштирганмиз. Финалда юқори даражада ўйнашимиз талаб этилади. Финал осон кечмайди. "Ювентус"нинг ўйин услуби ҳам бизникига ўхшаб кетади. Уларга ҳам тўп керак.
"Ювентус" ҳимояда жуда кучли. Айнан шу учун ҳам уларда ҳам "требл"ни нишонлаш имконияти бор. Жуда эҳтиёткорлик билан ўйнашимиз керак.
Биз ушбу мавсумда жуда кўп гол киритидик. Лекин унутмаслик керакки, бу финал. Финал эса умуман бошқа типдаги ўйин. Бу ерда жуда юқори босим остида қоласиз. Шу босимни енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Қайси жамоа босимни енгиб ўта олса, ўша клуб якунда муваффақият қозонади.
Мен ўз фаолиятимдан миннатдорман. Футболчилик фаолиятимни 2004 йилда якунлагандим, ҳозир мураббий сифатида ишлаяпман. Фаолиятимни қўлга киритилган совринлар билан ўлчамайман. Нима бўлган тақдирда ҳам фаолиятимни боришидан миннатдорман. Мен гранд жамоани бошқариш қандай эканлигини жуда яхши биламан. Мен ўз ишимни бажараман, бу одамларга қанчалик ёқиши ёки ёқмаслиги иккинчи даражали.
Комментарии