RU

Последние новости

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  2 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Луи ван Гал. Биринчи кун Новости

Луи ван Гал. Биринчи кун

Луи ван Галнинг бутун дунё қаршисида “Юнайтед” мураббийи сифатида таништирилиши – ростдан ҳам шов-шувли воқеа.
#LVG хештеги трендлар сафига қўшилди. У нима деди? Қандай кийимда эди? Ўзини қандай тутди? Келинг бунинг барчасини кетма-кетлик билан эслаймиз.

Луи ван Гал. Расман! Биринчи кун. Бошладик!

Бу тонг ижод билан бошланди. Иқтидорли поп-арт рассом – Энди Уэрол, 25000 та гул билан ва Willian Hill ёрдамида Манчестер паркининг марказида Ван Галнинг суратини яратишди.



“Бўлиш ва эришасан” – Луининг шиори. Нега? Ҳаммаси оддий: Луи ван Гал “Манчестер Юнайтед” билан музокаралар пайти “Muscles for Muscles” ташкилотига миллион доллар ўтказиб беришни сўраган. Ван Гал агент хизматларидан фойдаланмайди, аммо голландиялик мураббий ўша шартнома билан ҳаммаси ҳаққоний бўлишини хоҳлади.  

Бу тенглаштиришларсиз бўлмади. Доимо журналистлар солиштиришни ёқтиришган: ким кўп тилни билади, кимда ютуқлар кўп ва бошқалар.



Ҳаёт тарзи, дилдан суҳбатлар, дўстлар давраси – Англия пивосисиз бўлмайди. Луи, журналистлар айтгандек, трендни билади.


.
Кун ҳазили: Луи ван гал Фил Жонс билан учрашди.



Луи футболчи сифатида. Бу суратда нима бўлаётганини ўйлашни ҳам хоҳламайман. Ҳудди бегона киши қалбингизга назар ташлаётгандек!


 
Ҳаммаси тайёр. Зал кутмоқда.


 
Матбуот-анжуманидан суҳбатлар.

Бобби Чарльтон ҳақида:
“Сэр Бобби Чарльтонга миннатдорчилик билдирмоқчиман, бу ерга келиб, у билан учрашиш мен учун шараф. У “Юнайтед” ва Англия футболига жуда керакли инсон. У билан матбуот-анжуманида иштирок этаётганимдан фаҳрланаман”.


 
Кутилган нарсалар:
“Бу дунёдаги энг катта клуб. Клуб яна ютуқларга эришиши учун, мен бор кучимни ишга соламан. Буни қайтадан амалга ошира олишимни исботлай оламан. Бутун дунё “Юнайтед” ҳақида билади. Мен Бразилиядалигимда, ҳамма клуб ҳақида гапирар эди. Ҳамма мендан нимадир кутяпти”

Ҳозирги таркиб ҳақида:
“Менда доим бир шиор: Менга тегишли бўлган барча футболчиларимни кўрсатинг. Сўзсиз, мен ким қандай ўйнашини биламан. Аммо улар билан машғулот ўтказмай туриб, футболчилар билан яқиндан таниша олмайман. Барчасини кўриб чиқиш учун менга 3-4 ҳафта керак. Уларнинг даражасини кўраман ва шундан кейингина, футболчи сотиб олиш керакми, йўқми айтаман. Бу мавсумда Шоу ва Эррерага ишоняпман”.


 
Жамоа сардори ҳақида:
“Ҳаммасини тез ҳал қилиш шарт эмас. Вақт бор. Сардор – жамоанинг жуда муҳим қисми”.

Сэр Алекс Фергюсон ҳақида:
“Сэр Алекс шахсан қўнғироқ қилиб, мени табриклади. Биз бир-биримизни биламиз. Албатта у билан бир финжон чой ичамиз, йўқ, яхшиси бир бокал вино”.

Руни ҳақида:
“Мен бутун фаолиятим давомида, ҳар доим ҳам футболчиларнинг тажрибасига ишонмаганман.Мен бу ҳикояни минг марта сўзлаб берганман: 16 ёшли Кларенс Зеедорф мен мураббийлик қилган “Аякс”да дебют қилган ва баьзида 30 ёшли футболчилардан тажрибалироқ кўринар эди. Яқинда Майкл Кэррик жароҳат олди. Афсусдаман, чунки у тажрибали футболчи. Футбол тажрибаси эмас, ҳаёт тажрибаси ҳам муҳим. Менинг иш усулим шулардан иборат”.


 
Шу сўзлар билан матбуот-анжумани ўз ниҳоясига етди, аммо тармоқларда баҳслар давом этади.


Жасур Асланов таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика