Лотин Америкаси рекордлари: тарихдаги энг қиммат бразилияликлар
26 сен 2022 19:54
Новости
Лотин Америкаси рекордлари: тарихдаги энг қиммат бразилияликлар
Улардан кўпи ҳозир ёки олдин топ жамоалар таркибида ўйнашган. Кўплаб бразилияликлар Европада ўйнашни хоҳлашади, клублар эса уларга катта, ҳатто рекорд миқдордаги пулларни тўлашга тайёрлар. Энди эса тарихдаги энг қиммат бразилияликлар ҳақида гаплашамиз.
Оскар
Қаердан: "Челси"
Қаерга: "Шанхай СИПГ"
Қанчага: 60 млн евро
Ушбу бразилиялик Европага келмасдан, уни тарк этиб, трансфер рекордлари ўрнатган камдан-кам ҳодисадан биридир. Оскар 2012 йилнинг ёзида "Интернасьонал"дан "Челси"га 32 млн еврога ўтди. У 2017 йилнинг январида "Шанхай СИПГ"га 60 млн евро эвазига йўл олди. Футболчи анча эрта Хитойга кетди. Бразилиялик сўнгги пайтларда Европага қайтиш хоҳиши ҳақида кўп гапирмоқда, аммо мос таклифлар ҳали тушгани йўқ. Оскар "Челси"га қайтиш хоҳишини ҳам маълум қилди, аммо Лондонда уни кутаётганларига ишониш қийин.
Алиссон
Қаердан: "Рома"
Қаерга: "Ливерпуль"
Қанчага: 65,2 млн евро
Алиссон ва "Ливерпуль" бир-бирини топишди. "Қизиллар"га юқори даражага чиқиш учун сифатли дарвозабон, бразилияликка эса совринлар етишмаётганди. Шундай қилиб футболчи 2018 йилнинг июлида "Рома"дан Мерсисайдга келди. Алиссон келиши билан "Ливерпуль" камроқ тўп ўтказадиган бўлди, римликлар эса ўйинчи учун катта пул олишди. Пул унинг учун шунчаки бекорга сарфланмаган, у ҳали ҳам жамоага фойда келтирмоқда. Бразилиялик ўтган мавсум ватандоши Эдерсон билан биргаликда АПЛда энг кўп қуруқ серия ўтказди (20).
Кака
Қаердан: "Милан"
Қаерга: "Реал"
Қанчага: 67 млн евро
"Милан" Кака учун "Сан-Паулу"дан кейинги илк Европа клуби бўлди. "Россонери" собиқ ярим ҳимоячини 2003 йилнинг ёзида унинг клубидан 8,5 млн евро эвазига харид қилганди. "Қизил-қоралар" 4 йил ўтиб футболчини "Реал"га 67 млн еврога сотишди. Бразилияликнинг ишлари Испаниядан кўра, Италияда яхши кетган. У А Серияда Ла Лигадан кўра кўпроқ ўйнаган ва голлар урган. Собиқ хавбек "қироллик клуби"да 4 йилни ўтказди, шундан сўнг "россонери"га қайтди, сўнгра "Сан-Паулу ва "Орландо Сити"да тўп тепди.
Каземиро
Қаердан: "Реал"
Қаерга: "Манчестер Юнайтед"
Қанчага: 70,7 млн евро
Каземиро — "Манчестер Юнайтед"нинг энг янги трансферларидан бири. Бразилиялик ўз қарори билан кўпларни ҳайрон қолдирди. У жорий мавсумни "Реал" таркибида бошлади ва ҳатто "қаймоқранглилар" билан УЕФА Суперкубогини ҳам ютди. Аммо, хавбекка янги чақириқ креак бўлди ва Манчестерга йўл олди. "Бланкос" эса ушбу трансфердан ютқазмади. Улар ўйинчи учун яхши пул олишди ва бразилияликнинг ўрнига жамоада ўринбосар бор эди. Каземиро эса ҳали манчестерликларнинг асосий таркиб ўйинчиси эмас. Вазият вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин.
Артур
Қаердан: "Барселона"
Қаерга: "Ювентус"
Қанчага: 76 млн евро
Артурнинг "Ювентус"га ўтиши анча ғалати бўлди. "Барселона" футболчини 2020 йилнинг ёзида туринликларга 76 млн еврога сотди. Каталонияликлар деярли шунча пулга ёши каттароқ Миралем Пьянични харид қилишди. Бу трансферлардан ҳеч ким ютмади. Артур "Ювентус"да муваффақиятсиз икки мавсумни ўтказди ва ижара асосида "Ливерпуль"га йўл олди. Пьянич эса "кўк-анорранглилар"ни эркин агент мақомида тарк этди. Бразилиялик ҳозирда фаолиятини тиклаш учун қаттиқ ишламоқда, аммо унинг "қизиллар" сафида узоқ вақтга қолиш эҳтимоли кам.
Антони
Қаердан: "Аякс"
Қаерга: "Манчестер Юнайтед"
Қанчага: 95 млн евро
Антони — МЮнинг энг янги трансфери. Манчестерликлар футболчи билан ўтган ёзги трансфер ойнасининг ёпилишидан олдин шартнома имзолашди. У ўтган ёзнинг энг қиммат ўйинчисига айланди. Трансфер бонуслар билан бирга 100 миллион еврога етиши мумкин. Кўплар "Юнайтед" бразилиялик учун кўп тўлаган деб ҳисобламоқда. Буни вақт кўрсатади. Антони ҳозирча ёмон бошламади. У илк ўйинидаёқ гол урди ва "Арсенал"нинг жорий мавсумдаги илк мағлубиятига сабаб бўлди.
Филиппе Коутиньо
Қаердан: "Ливерпуль"
Қаерга: "Барселона"
Қанчага: 135 млн евро
Коутиньонинг трансфери ўз вақтида катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Ўйинчилар учун мавсум ўртасида камдан-кам ҳолатларда бундай катта пул тўлашади. "Барселона" бразилиялик учун 135 миллион еврони аямади, аммо битим муваффақиятсиз бўлди. Хавбекнинг Каталония клубидаги ишлари юришмади. Унга "Бавария"даги ижара ҳам ёрдам бермади. Якунда Коутиньо Стивен Жеррард бошқараётган "Астон Вилла"га йўл олди ва ўтган ёзда уни 20 млн еврога сотиб олишди. Бразилиялик АПЛга қайтди, аммо олдинги даражада эмас.
Неймар
Қаердан: "Барселона
Қаерга: ПСЖ
Қанчага: 222 млн евро
Неймарнинг трансфер юқорида тилган олинганлардан энг шов-шувлиси бўлди. ПСЖ 2017 йилнинг ёзида юлдуз ҳужумчини "Барселона"дан 222 млн еврога харид қилди. Бу футбол тарихидаги рекорд бўлди. Шу билан бирга Неймар ҳам энг қиммат бразилиялик ўйинчига айланди. Форвард Парижда 5 йилни ўтказди. Бу вақт давомида унинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги миш-мишлар янграб турди, аммо у ҳали ҳам Франция пойтахтида. Неймар ҳали на Чемпионлар Лигаси, на "Олтин тўп"ни ютди, аммо у Парижда барчаси қаноатлантирмоқда. Бу эса энг асосийси.
Алишер Остонов таржимаси
Комментарии