Лотар Маттеус: «Моуриньо Гвардиоладан кучли»
04 авг 2015 08:55
Новости
Лотар Маттеус: «Моуриньо Гвардиоладан кучли»
«Бавария»нинг афсонавий футболчиси Лотар Маттеус Жозе Моуриньони Хосеп Гвардиоладан кучли мураббий деб атади.
«Гвардиола дунёнинг энг кучли мураббийи эмас. Менга кўпроқ Моуриньо ёқади. У Гвардиолага нисбатан очиқ, дангалчи ҳисобланади. Футболчилар Жозе доим ўйлаганини уларнинг юзига айтишини таъкидлаб келишади.
Пеп «Бавария»дан кетади. Шартномани узайтириш учун қишни кутиб нима наф? Ҳозир узайтир ёки кет. Гвардиолани жуда ҳурмат қиламан, лекин бир нарсага ойдинлик киритсин: Шартномани нега ҳозир узайтирмаяпсиз?
«Бавария»ни Юрген Клопп бошқариши мумкин, хорижликлардан – Моуриньо, аммо у «Челси»дан кетмайди, Анчелотти ҳам бор», – дейди Маттеус.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии