Лоран Блан: "ПСЖ гол уриши керак, бошқа йўл йўқлигини биламиз"
11 апр 2016 23:30
Новости
Лоран Блан: "ПСЖ гол уриши керак, бошқа йўл йўқлигини биламиз"
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан "Манчестер Сити"га қарши ЕЧЛ доирасидаги жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Вераттини жамоа билан бирга олиб келдик. Тўлиқ таркибда келишни истаганимиз боис барча шу ерда. Охирги машғулотларда кузатамиз, агарда Вератти тикланишга улгурса ўйнаши мумкин. Биринчи учрашувдаги ўйинимизни таҳлил қилдик ва қаерда хатоларга йўл қўйганимизни ўргандик. Ҳимояда ишончли ўйнашимиз талаб этилади. Кейинги босқичга ўтиш нақадар қийинлигини тушиниб турибмиз. Ўз кучимизга бўлган ишонч билан майдонда ҳаракат қилишимиз керак. Гол уришимиз лозим, бундан бошқа йўл йўқлигини биламиз. Бу тўқнашувда қайси жамоа кам гол ўтказиб юборса, ўша клуб ярим финалга йўл олади", - дейди Лоран Блан.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии