Лоран Блан: "Ибрагимович "Барселона"га қарши ўйнай олади деган умиддаман"
29 сен 2014 13:41
Новости
Лоран Блан: "Ибрагимович "Барселона"га қарши ўйнай олади деган умиддаман"
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан Чемпионалар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши баҳсда ҳужумчи Златан Ибрагимович майдонга тушишига умид қилмоқда.
Бир ҳафта олдин швед футболчисида кичик жароҳат аниқланган эди. Тиаго Силванинг ҳам оёққа туриш вақти номаълум.
"Ибрагимович "Барселона" билан ўйинга тайёр деб умид қиламан. Биз Силванинг даволаниш жараёнини кузатиб боряпмиз, аммо у аниқ ўйнамайди. Ҳозирда у қачон қайтишини билмайман" - дейди Блан.
Комментарии