Лоран Блан: "Бугун ПСЖ чиройли ўйин кўрсатмади"
13 мар 2014 11:14
Новости
Лоран Блан: "Бугун ПСЖ чиройли ўйин кўрсатмади"
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан "Байер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Мен ҳужум қилиш ва ўйин назоратини ушлаб туриш кераклигини айтгандим. Аммо биз суст ўйнадик, "Байер"га катта имконият бердик ва улар гол уришди.
Футболчиларим бироз сергак тортишди ва ҳисобни тенглаштирдик. Сальваторе Сиригу пенальтини қайтгаргани жуда қўл келди.
ПСЖ чиройли футбол намойиш этмади. Биринчи ўйиндаги йирик ғалабадан сўнг ўйинчиларни руҳлантириш қийин бўлди. Бироқ шунга қарамай ғалаба қозона олдик", - дейди Блан УЕФА расмий сайтига.

Комментарии