Лопетеги суд орқали "Реал"дан 28 млн. евро талаб қилмоқда
07 мар 2019 14:10
Новости
Лопетеги суд орқали "Реал"дан 28 млн. евро талаб қилмоқда
"Реал" собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги шартнома бекор қилингани учун "қаймоқранглилар"дан товон пули ундириб олмоқчи.
Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис собиқ клуби билан судлашмоқда. Лопетеги "Реал"дан шартнома бекор қилингани учун 28 млн. евро - уч йиллик маошини талаб қилмоқда.
"Реал" 2018 йилнинг октябрида мутахассис билан келишувни бекор қилган эди. Мутахассис Мадрид клубида бор-йўғи 4 ой ишлади. Жамоа унинг қўл остида 17 йил ичида илк марта ЛаЛига турнир жадвалида саккизинчи ўриндан пастга тушди ва "Реал"даги сўнгги ўйинида "Барселона"га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии