Лондоннинг икки гранд клуби Ришарлисон учун курашни бошлади
14 янв 2018 22:43
Новости
Лондоннинг икки гранд клуби Ришарлисон учун курашни бошлади
“Уотфорд”нинг бразилиялик ҳужумчиси Ришарлисонни Лондоннинг икки гранд клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Yahoo Brazil’нинг қайд этишича, қишки трансферлар вақтида “Челси” ва “Арсенал” Ришарлисонни ўзларининг таркибида бўлиши учун аллақачон ҳаракатларни бошлаб юборган. Жамоалар футболчининг агенти билан алоқа чиқишга улгурган.
Эслатиб ўтамиз, Ришарлисон 2017-йилнинг ёзида “Флуминенсе”дан Англия клуби сафига келиб қўшилганди.
Комментарии