RU

Последние новости

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  6 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  94 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

"Локомотив"нинг дастлабки ўртоқлик учрашувидаги рақиби "Глазго Рейнжерс" ҳақида нималарни биламиз? Новости

"Локомотив"нинг дастлабки ўртоқлик учрашувидаги рақиби "Глазго Рейнжерс" ҳақида нималарни биламиз?

3 январдан БАА пойхати Абу Дабида қишки ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган "Локомотив" эртага, 11 январь куни янги йил ҳисобидан дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказади.

"Темирйўлчилар"нинг илк рақиби Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" бўлади. "Глазго Рейнжерс" айни пайтда Дубайда машғулот ўтказяпти ва мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўрмоқда. Эртанги баҳс Дубайдаги "Sevens" стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти 16:00)да бошланади. Хўш, "темирйўлчилар"нинг ушбу рақиби ҳақида нима дейиш мумкин?

 

- "Глазго Рейнжерс" 1872 йил ташкил топган бўлиб, Шотландиянинг энг кўп соврин ютган жамоаси ҳисобланади. Бу жамоа ўз тарихида 54 марта чемпионликни нишонлаган, шунингдек 33 бор Кубокни қўлга киритган. "Рейнжерс" уй учрашувларини Глазгодаги 50,817 мухлисга мўлжалланган "Айброкс" стадионида ўтказади.

- Бундан ташқари бу жамоа 1972 йил Кубок эгалари Кубогида зафар қучган, 2008 йил бўлиб ўтган УЕФА Кубоги финалида ўйнаган. "Глазго Рейнжерс" ўтган мавсум ички чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. Чемпионлик "Селтик"ка насиб этди. 

- Бу мавсум жамоа ҳозирча турнир жадвалида иккинчи ўринда боряпти. Глазголиклар 19 ўйинда 50 очко тўплашди, пешқадам "Селтик" ҳисобида эса 52 очко бор. Қолаверса "Рейнжерс" ашаддий рақибидан битта кам ўйин ўтказган. 

- Жамоа бош мураббийи барчамизга яхши таниш Стивен Жеррард ҳисобланади. Англиялик машҳур собиқ футболчи 2018 йилдан бери ушбу жамоани бошқариб келяпти.

 

- 39 ёшли мураббий футболчилик пайтида "Ливерпуль" сардори бўлиш билан бирга қатор ютуқларни қўлга киритган. Айниқса 2004/2005 йилги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигаси финалида "Милан" мағлуб этилиши Жеррард ҳаётида ўчмас из қолдирган. 

- Мураббийлик фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган Жеррард Шотландиянинг декабрдаги "Энг яхши мураббийи" деб топилди ва тегишли совринни қабул қилиб олди.

 

- "Глазго Рейнжерс" сафида бир нечта таниқли футболчилар тўп тепади. Шулар орасида энг машҳури Жермейн Дефо. Бундан ташқари жамоада Жон Фланаган, Энди Кинг, Скотт Эрфильд, Стивен Дэвис каби футболчилар ҳам бор.

- Шотланд клубининг Дубайдаги йиғини олти кунга мўлжалланган. "Локо" билан ўйиндан сўнг жамоа яна Шотландияга қайтиб кетади.

- "Локомотив" эса 14 январь куни Хитойнинг "Жиангсу Сунинг" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика