RU

Последние новости

22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  40 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  1 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  5

«Локомотив» хабарлари: «МСТ» олий лигада нечта гол урди? Новости

«Локомотив» хабарлари: «МСТ» олий лигада нечта гол урди?

Олий лигада ушбу мавсум ҳам якунига етди. Ўз тарихида биринчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган «Локомотив» энг кўп гол урган ҳамда ўз уйида умуман ютқазмаган жамоа бўлди.

«Темирйўлчилар» бу йилги чемпионатда 77та гол уришнинг уддасидан чиқишди. «Локомотив» гол уриш борасида энг яқин таъқибчиси «Насаф»ни 17 голга ортда қолдирди. Қаршиликлар ҳисобида 60та гол бўлди.

«Локомотив»нинг 77 голидан 47таси жамоада тўп тепаётган ажойиб учлик «МСТ»га тегишли. Аввало «МСТ» нима дегани? «М» — Марат (Бикмаев), «С» — Сардор (Мирзаев) ва «Т» — Темурхўжа (Абдухолиқов). Қисқа қилиб айтганда, «МСТ». («Барса»да «МСН» (Месси — Суарес — Неймар) бўлса, бизда «МСТ» (Марат — Сардор — Темурхўжа).

Демак, айтиб ўтганимиздек, 77 голдан 47таси «МСТ»га тегишли экан. Биласиз, бу йилги олий лигада Темурхўжа Абдухолиқов 22та гол билан чемпионат тўпурари бўлди. Сардор Мирзаев 13, Марат Бикмаев эса 12 бор рақиблар дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди.

Темурхўжа ўз рақамига мос равишда биринчи даврада 11та, иккинчи даврада ҳам шунча гол урди. Сардор Мирзаев биринчи даврада 6та, иккинчи даврада эса 7та гол уришнинг уддасидан чиқди. Марат Бикмаевга келсак, терма жамоамиз аъзоси биринчи даврада 5 бор, иккинчи даврада эса 7 бор тўп киритишга эришди.

Чемпионат тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов бир ўйинда хет-трик қайд этиб («Машъал» билан баҳс), тўрт марта дублга эришди: «Андижон», «Насаф», «Навбаҳор», «Сўғдиёна»га қарши ўйинларда. Сардор Мирзаев икки бор дублга эришди: «Навбаҳор» ва «Олмалиқ» билан ўйинда. Марат Бикмаев эса учта беллашувда дубл муаллифи бўлди: «Нефтчи» ва «Олмалиқ» билан кечган иккала учрашувда.

Қуйида «Локомотив»нинг Олий лига-2016да гол урган барча футболчилари рўйхатини келтириб ўтамиз.

Темурхўжа Абдухолиқов — 22 гол
Сардор Мирзаев — 13
Марат Бикмаев — 12
Санжар Шоаҳмедов — 7
Сервер Жепаров — 7
Тимур Кападзе — 4
Кахи Махарадзе — 3
Олег Зотеев — 3
Ислом Тўхтахўжаев — 2
Икром Алибоев — 1
Артур Геворкян — 1
Садриддин Абдуллаев -1
Изоҳ: 11-тур «Локомотив» — «Бухоро» баҳсида рақиб дарвозабони Муҳиддин Худоёров ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика