“Локомотив-W” қизларида коронавирус аниқланмади
10 июл 2020 20:04
Новости
“Локомотив-W” қизларида коронавирус аниқланмади
Аввалроқ “Локомотив-W” аёллар жамоаси жойлашган меҳмонхонада коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро аниқлангани ва жамоа шу боис зудлик билан изоляцияга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Шу туфайли, Олий Лига 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор-W” – “Локомотив-W” учрашуви бошқа муддатга қолдирилган эди. Шу куниинг ўзида жамоа коронавирус инфекцияси учун тест топширган ва жамоа жойлашган “Локомотив” меҳмонхонасида карантинга олинган.
Маълум бўлишича, бугун жамоа вакилларидан олинган тест жавоблари эълон қилинган ва уларда вирус аниқланмаган. Шу боис, бугуннинг ўзида “Локомотив-W” клуби ушбу меҳмонхонадан тўлиқ таркибда Чирчиқ шаҳридаги "Zerom" меҳмонхонасига кўчиб ўтган. Жамоа айни дамда ушбу меҳмонхона яқинидаги “Кимёгар” стадионида машғулот ўтказишни режалаштирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии