RU

Последние новости

03:35Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Хетафе"ни мағлуб этди  8 03:26Нодир Абдураззоқов: "Бундай ғалабани ҳеч қаердан топиб бўлмайди"  0 03:23Авазбек Ўлмасалиев: "ОКМК учун камбэк янгилик эмас, бу "Реал" каби одатий ҳолга айланган"  4 01:20Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда  1 00:59Миржалол Қосимов: "Кечирасиз, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида бўлиб ўтади, кубок эмас"  3 00:05Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги ҳисоб ортиқча хотиржамлик берди"  5 23:45"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  5 23:30АПЛ. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар маълум!  2 23:25А Серия. “Парма” ўз уйида “Ювентус”ни мағлубиятга учратди  6 23:22Италия кубоги. "Интер" – "Милан" (онлайн ҳисоб)   8 23:04Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:35БАА. "Ал Батеҳ" "Ал Васл"га ютқазган ўйинда Ғаниев ассист қайд этди  0 22:30Тебас лавозимидан четлатилиши мумкинлигинидан хавотирланмаяпти. "Реал" Ла Лига президенти устидан шикоят киритганди  3 22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  77 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  3

“Локомотив” учун қайноқ палла яқинлашмоқда Новости

“Локомотив” учун қайноқ палла яқинлашмоқда

Теги :  Локомотив
Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарликни Минск шаҳрида олиб борган “Локомотив” футбол клубини олдинда ниҳоятда муҳим учрашувлар кутиб турибди.

“Темирйўлчилар” учун 25 июлдан бошлаб жиддий баҳслар старт олади десак муболаға бўлмайди.

Хабарингиз бор, “Локомотив” ўз олдига катта мақсадларни қўйган: жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб бўлишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча “Локо”нинг ҳам Осиё чемпионлар лигаси, ҳам Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида қайд этаётган натижалари чакки эмас. Жамоа учала фронтда ҳам мағлубиятга учрамаган ҳолда одимламоқда.

25 июль куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Машъал” (Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал) жавоб баҳси билан “темирйўлчилар” қайноқ паллани бошлашади. Шундан сўнг кетма-кет ўйинлар бошланади. Ҳисоблаб чиқсак, “Локомотив” 25 июлдан бошлаб яқин бир ой ичида саккизта расмий ўйинда майдонга тушади. Бу ўйинлардан биттаси Ўзбекистон Кубоги, яна биттаси Осиё чемпионлар лигаси ҳамда қолган олтитаси Олий лигадан ўрин олган баҳслар.

Қизиғи шундаки, “темирйўлчилар” қаторасига дастлабки тўртта беллашувни ўз уйларида ўтказишади. Аввалига “Машъал” билан куч синашадиган жамоа кейинчалик ТТЙМИ стадионида “Қизилқум”, “Навбаҳор” ва “Андижон”ни қабул қилади. Умуман олганда, жамоа яқин бир ой ичида бўладиган саккизта ўйиндан бештасини Тошкентда, қолган учтасини сафарда ўтказади.

“Локомотив” сафарда олий лига доирасида “Нефтчи” билан “Машъал”, шунингдек Осиё чемпионлар лигаси ўйинида “Ал Айн” (БАА)га қарши кураш олиб боради. Биз “Локо” иштирокидаги беллашувларга мухлисларни чорлаб қоламиз ҳамда қайноқ палла бошланаётгани муносабати билан жамоа аъзоларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Қуйида “Локомотив”нинг июль-август ойларидаги ўйинларини келтириб ўтамиз.

25 июль. Ўзбекистон кубоги, 1/4 финал жавоб учрашуви

“Локомотив” – “Машъал”

28 июль. Олий лига, 13-турнинг қолдирилган ўйини
“Локомотив” – “Қизилқум”

3 август. Олий лига, 16-тур.
“Локомотив” – “Навбаҳор”

8 август. Олий лига, 17-тур.
“Локомотив” – “Андижон”

14 август. Олий лига, 18-тур.
“Нефтчи” – “Локомотив”

18 август. Олий лига, 19-тур.
“Локомотив” – “Сўғдиёна”

23 август. ОЧЛ, 1/4 финал дастлабки учрашув
“Ал Айн” – “Локомотив”

26 август. Олий лига, 20-тур.
“Машъал” – “Локомотив”

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика