RU

Последние новости

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  33 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

"Локомотив" Теҳронда. Жамоа "Озоди" стадионида "Истиқлол"га қарши баҳс олиб боради Новости

"Локомотив" Теҳронда. Жамоа "Озоди" стадионида "Истиқлол"га қарши баҳс олиб боради

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган баҳсни Эрон пойтахти Теҳронда "Истиқлол"га қарши ўтказади.

13 март куни кечадиган беллашув Осиёдаги энг катта стадионлардан бири "Озоди" ўйингоҳида бўлиб ўтади ва мазкур беллашув маҳаллий вақт билан 19:00 (Тошкент вақти билан 20:30)да бошланади.



ТЕҲРОН
"Локомотив" делегацияси 12 март куни эрталаб чартер рейс орқали соат 10:00да Теҳрон сари парвоз қилди ва уч соатга яқин парвоздан сўнг манзилга етиб келди. Бизни Теҳрон халқаро аэропортида "Истиқлол" клуби вакиллари кутиб олишди. Манзилга етиб келганимизда соат миллари маҳаллий вақт билан 11:30ни кўрсатаётган эди. Маълумот учун, Эрон биздан бир ярим соат (орқада) фарқ қилади.

Автобусда бир соатлик йўлдан сўнг "Persian Esteghlal Hotel" меҳмонхонасига етиб келдик ва жамоа шу ерда жойлашди. Аслини олганда масофа кўп ҳам узоқ эмас, фақат йўлдаги тирбандликни ҳисобга олиб айтганда вақт кўпинча йўл бўшашини кутиш билан ўтиб кетади. Бу ерга келганимиздан сўнг маҳаллий вақт билан 14:30да клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, халқаро бўлим ходими Сардор Акромов ҳамда жамоа администратори Бахтиёр Исмоилов ҳамроҳлигида Эрон футбол федерацияси томон йўл олдик.



МИТИНГ
Ўйиндан олдинги расмий тадбирлар айнан шу бинода бўлиб ўтиши режалаштирилган экан. Бу ерда дастлаб ҳар иккала клуб вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг ташкил қилинди. Бунда бир қатор ташкилий масалалар, шунингдек, эртанги баҳсда кимнинг қайси либосда тўп тепишига ойдинлик киритиб олинди.

Демак, "Локомотив" сафарда "Истиқлол"га қарши баҳсни оқ рангли футболкаларда, мезбонлар эса кўк рангли футболкада ўтказишади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика