RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Локомотив" сўнгги воқеалар юзасидан расмий баёнот берди Новости

"Локомотив" сўнгги воқеалар юзасидан расмий баёнот берди

Кеча ва бугун футболга алоқадор сайтларда "Локомотив" ПФК футболчиси, асосий жамоа сардори Кахи Махарадзенинг келишилган ўйинда иштирок этгани юзасидан хабарлар тарқалди.

"Шуни маълум қиламизки, айни пайтда ЎФА "Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси" ушбу масала юзасидан суриштирув-текширув ишларини олиб бормоқда. 

Вазият қандай якун топиши ҳамда ҳақиқий айбдор(лар) топилиб жазоланиши "Локомотив" ПФК учун ҳам муҳим. Зеро, жамоамиз ҳар доим ҳалол ўйин тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Биз келишилган учрашув, тотализатор ва ҳар қандай пул тикиш йўли билан ўйналадиган ўйинларга мутлақо қаршимиз!

"Локомотив" ПФК ушбу масала юзасидан ЎФА ва "Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси"нинг расмий хабар беришини кутишини маълум қилади", – дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ  ЎФА кечаги келишилган ўйинларга оид маълумотлар бўйича илк баёнотини тақдим этган эди.

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика