“Локомотив” шунча футболчини нима қилади?
14 июл 2014 14:27
Новости
“Локомотив” шунча футболчини нима қилади?
Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби оралиқ танаффусга пешқадам сифатида йўл олди.
“Темирйўлчилар” биринчи даврада 33 очко жамғаришди. Иккинчи ўринда бораётган “Пахтакор” ҳам шунча тўплади. Жамоалар ғалаба ва дуранг бўйича бир хил кўрсаткич қайд этишди. Фақат тўплар нисбатига кўра “Локомотив” биринчи давра пешқадами бўлди. “Локомотив” “Насаф”ни 7 очкога, “Бунёдкор”ни эса 8 очкога ортда қолдирди. Бундан кўриниб турибдики, чемпионлик учун курашда “Насаф” ва “Бунёдкор”га етакчиларни қувиб ўтиш осон бўлмайди.
Биринчи давра якунига етганидан снг “темирйўлчилар” дарҳол селекция ишларини бошлаб юборишди. Александр Гейнрих билан Артём Филипосян биринчилардан бўлиб таркибга қўшилди. Кейин Шавкат Муллажонов, Саҳоб Жўраев, Дилшод Раҳматуллаев, Алишер Шоғуломов каби ўйинчилар ҳам “Локо”га ўтишди. Миш-мишларга кўра, яқин орада Санжар Қувватов билан Олег Зотеев ҳам “Локо”га ўтаркан.
Биринчи даврада ўйини қовушмаган Вячеслав Шевченко, Андрей Кожокарь, Дилшод Жабборов, Евгений Гогол каби футболчиларга жавоб бериб юборилди. Шунингдек, иккинчи дарвозабон Темур Жўраев ҳам клубни тарк этди. Албатта, “Локомотив”нинг мақсади маълум - чемпионлик! Шу боис жамоа ўз сафини яхши футболчилар билан тўлдириб олишга ҳаракат қиляпти. Лекин чемпион бўлиш учун ҳамма яхшиларни йиғиб олиш шартми деган савол туғилади. Футболимизда ўртамиёна таркиб билан ҳам астойдил ишлаб чемпион бўлишнинг иложи йўқми?
Аввало келган ўйинчиларга эътибор қаратайлик. Гейнрих жамоани тарк этган Шевченконинг ўрнига таклиф этилди. Агар Миржалол Қосимов Осиё ўйинларига “Локомотив”дан Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев ҳамда Салим Мустафоев олиб кетадиган бўлса, унда ҳимоя чизиғида муаммолар юзага келди. Шунинг учун ҳам Абрамов кейинчалик муаммо бўлмасин деб Шавкат Муллажонов билан Артём Филипосянни, шунингдек, Саҳоб Жўраевни чақирди. Кўряпсизми, мураббий келажакни кўра биляпти.
Дилшод Раҳматуллаев билан Алишер Шоғуломов клуб билан хайрлашган Андрей Кожокарь ва Дилшод Жабборов ўрнига қўшиб олинди ҳам дейлик. Агар шундай фикрласак, ҳаммаси тўғри ишлаган режа бўлиб чиқади. Чунки келганлар кетганлар ўрнини мос равишда тўлдиришади, ҳеч ким ортиқча бўлиб қолмайди. Фақат муаммо шундаки, бизда чемпион бўлиш учун қаттиқ меҳнат қилишнинг зарурати бўлмай қолди. Чемпион бўлишнинг рецепти жуда осон бўлиб қолди. Бизда чемпион бўлиш аввал чемпион бўлган футболчиларни бир жойга жамлаб, яхши жамоа тузиб шу орқали мақсадга эришиш бўлиб қолди.
Айтайлик, “Локомотив” бу йил чемпионликни қўлга киритса, клуб ишчи-ходимлари ва раҳбарият бундан хурсанд бўлиши аниқ. Чунки жамоа ўз тарихида илк бор шоҳсупага кўтарилади. Лекин футболчилар ҳақида ҳам шундай дея оламизми? “Локо” таркибида ўз вақтида чемпион бўлган футболчилар етарлича топилади: Игнатий Нестеров, Лутфулла Тўраев, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов (катта), Саҳоб Жўраев, Александр Гейнрих, Илҳом Суюнов, Садриддин Абдуллаев. Шунингдек, чемпион бўлмаган футболчилар ҳам бор: Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳим Раҳимов, Иван Нагаев, Фозил Мусаев, Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов (кичик) ва ҳоказо. Ва энг асосийси жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам мураббийлик фаолиятида ҳали Ўзбекистон чемпиони бўлмаган.
“Локомотив” ўз сафини юртимизнинг кўзга кўринган ўйинчилари билан тўлдириб олди. Жамоада кадрлар бўйича муаммо йўқ ҳисоби. Бир футболчи майдонга тушмаса, бошқаси ўрнини билинтирмай ўйнаб кетаверади. Жамоа биринчи даврада 22 футболчи хизматидан фойдаланди. Таққослаш учун “Пахтакор” 16, “Насаф” 20 нафар футболчини ўйнатди. “Бунёдкор”да ҳам 22 футболчи майдонга тушди, лекин “Бунёдкор” биринчи даврани уч нафар мураббий қўл остида ўтказгани учун таркиб аралашиб кетди. Чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” гўёки осон йўлни танлагандек. “Пулинг бўлса яхши ўйинчиларни олиб келасан ва шу билан чемпионсан”. Бу бизда аллақачон синалган усул, шундай экан, бундай йўл билан соврин ютиш мухлисларга қизиқ туюлармикин? Албатта, “Локомотив”ни ҳозирдан чемпион дейиш қийин, ахир олдинда бутун бошли иккинчи давра турибди. Лекин сиз шундай таркиб билан жамоанинг қаердадир қоқилишига ишонасизми?
Футболда ҳамма мақсад сари ўз имконияти даражасида интилади. Кимлар катта пулга қиммат ўйинчиларни сотиб олиш орқали, кимлар ўзидан футболчи чиқариш орқали, кимдир кучли мураббийни олиб келади, яна кимдир оддий футболчилардан курашувчан жамоа тузишга ҳаракат қилади. Бу борада ҳеч кимни айблай олмайсан. Жаҳон футболида ҳам вазият шундай. Лекин футболимизнинг ҳозирги босқичида мақсад фақат соврин ютиш васвасаси бўлиб қолмаслиги керак. Биз учун яхши кадрларнинг етишиб чиқиши совринлардан ҳам муҳим. Чунки ўзбек футболида пул шундай нарсаки, бугун бор, эртага йўқ бўлиб қолиши мумкин. Бу йил ким чемпион бўлишидан қатъий назар, бутун жамоа чемпионликни нишонлаётган бир пайтда футболчилар орасида ўша клубнинг ҳеч бўлмаса икки нафар ўз тарбияланувчиси бўлса, бундан жудаям хурсанд бўлардик.
Хайрулла Холиқов.

Комментарии