RU

Последние новости

19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  24 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  10 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  10 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2

"Локомотив": Рақибларимиз мағлубиятга учрашди Новости

"Локомотив": Рақибларимиз мағлубиятга учрашди

“Локомотив”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги рақиби – Эроннинг “Сепахон” клуби навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.


Шу тариқа Фозил Мусаев жамоадошлари 10-пағонадан юқорига кўтарила олишмади.

Турнир жадвалида ўзидан олдинроқда бораётган “Сайпа”ни қабул қилган “Локомотив”нинг рақиби 60 ҳамда 79-дақиқаларда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. 92-дақиқага келиб бразилиялик Лусиано Чимба томонидан урилган гол ҳисобни қисқартириш учунгина хизмат қилди – 1:2.

“Сепахон” навбатдаги турни 18 февраль куни 7-пағонада бораётган “Трактор Сози” клубига қарши сафарда ўтказади.

Гуруҳимиздаги яна бир рақиб – БААнинг “Ан-Наср”и ҳам ўз миллий чемпионатида мағлубият аламини тотиб кўрди. Иван Йованович шогирдлари 6-ўринда бораётган “Ал-Вахда” майдонида имкониятни бой беришди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голни мезбонлар 6-дақиқадаёқ киритиб улгуришганди.

Шу куни “Ан-Наср” сафида тўрт нафар легионер футболчи ҳаракат қилганини қайд этиш керак. 18 та ўйинда 32 очко жамғарган клуб лигада 3-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам “Ал-Айн” 14, 2-пағонадаги “Ал-Аҳли” 9 очкога илгарилаб кетишган. “Ан-Наср” навбатдаги турни 18 февраль куни ўз майдонида 8-ўриндаги “Дибба Ал-Фужайра”га қарши ўтказади.

“Локомотив”нинг чемпионлар лигасидаги биринчи рақиби “Ал-Иттиход” 9 февраль кунги плей-офф ўйинидан кейин майдонга бошқа чиқмади. Саудия Арабистони чемпионатида 3-ўринда бораётган Жидда клуби эртага 9-пағонадаги “Ал-Файсали” меҳмони бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “темирйўлчилар” бугун Хитой Супер лигаси вакили “Тяньцзинь Теда” билан дуранг ўйнашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика