"Локомотив" - ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳиби
12 ноя 2014 18:40
Новости
"Локомотив" - ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳиби
Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон кубоги-2014. Финал
12 ноябрь (чоршанба). Олмалиқ. "ОКМК" стадиони
«Бунёдкор» (Тошкент) - «Локомотив» (Тошкент) 0:1
Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Енг Хае Санг, Янг Бен Юн (барчаси - Жанубий Корея), Шерзод Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Гол: Жасур Ҳасанов (106)
"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Хайрулла Каримов, Акмал Шораҳмедов (Акром Комилов, 46), Анвар Ғофуров, Минори Сато, Иван Милошевич, Воҳид Шодиев (Забиҳилло Ўринбоев, 73), Самир Бекрич, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Олег Зотеев (Достонбек Ҳамдамов, 102).
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Бобур Йўлдошев, Садриддин Абдуллаев (Жасур Ҳасанов, 59), Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов (Иброҳим Рахимов, 73), Александр Гейнрих, Дилшод Раҳматуллаев, Алишер Шоғуломов, Лутфулла Тўраев.
Огоҳлантиришлар: Фозил Мусаев (56), Жавлон Иброҳимов (88)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
120. ЎЙИН ТУГАДИ!
118. Жасур Ҳасанов қизил карточка олиб майдонни тарк этди
109` Сардор Рашидовнинг кучли зарбаси!!!!!!!!!!!! Игнатий Нестров қийинчилик билан, иккинчи уринишдагина тўпни ушлаб олди.
109` Сардор Рашидов учун имконият! Жарима зарбаси!
108` Ҳозиргина майдонга тушган Марат Бикмаев бошлаган ҳужумни Жасур Ҳасанов самарали якунлади, ўйинда ҳисоб очилди.
106` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУР ҲАСАНОВ!!!!!!!!!!!!!
106` "Локомотив" сафида ўзгариш. Алишер Шоғуломов ўрнига Марат Бикмаев туширилди.
106` Тўртинчи қўшимча тайм бошланди!
105` Биринчи қўшимча бўлим тугади! Жамоалар дарвозаларини алмашиб олишади ва тўртинчи қўшимча таймга старт берилади.
105` Акбар Тўраев!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Ислом Тўхтахўжаевнинг зарбаси жуда хавфли чиқди! Акбар Тўраев бу вазиятда ишончли ўйнади!
105` Александр Гейнрихнинг йиқилиши жарима зарбаси белгиланиши билан якун топди. Яна бир маротаба стандарт вазияти. Тўп олдида Ислом Тўхтахўжаев...
104` Жасур Ҳасанов!!!!!!!!!!!!!!! Жасурнинг жаримадан йўллаган зарбасини Тўраев бартараф этди. Қайтган тўпга зарба берган Гейнрих ҳимоячини нионга олди. Юз фоизлик имконият голсиз якунланмоқда...
103` "Локомотив" жамоаси хавфли нуқтадан жарима зарбасини тепади.
102` Олег Зотеев ўз жойини Достонбек Ҳамдамовга бўшатиб берди.
101` "Бунёдкор" сафида яқин дақиқа ичида ўзгариш бўлади. Майдонга тушишга Достонбек Ҳамдамов тайёргарлик кўрмоқда...
99` "Локомотив"!!!!!! Хавфли вазият!!!!!! Саша!!!! Саша, шу пайтда ҳам одам сипаниб кетадими???? Жарима майдончаси ичида юзага келган хавфли вазиятни Гейнрих жамоаси учун самарали тарзда якунлаши мумкин эди. Аммо Саша йиқилиб тушди ва тўпга зарба бера олмади...
98` Футболчилар қўшимча таймларда анча асабийлар...
97` "Локомотив" бурчак тўп тепиши керак. Аммо жарима майдончаси ичида "ринг қироллари"дан дарс ўтилмоқда...
96` Ҳа айтганча, "Локомотив" ўзбекистонлик бўлмаган ҳакамлар бошқарган ўйинда бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган. Бу ҳам бир қизиқарли статистика...
94` Ҳар иккала жамоанинг ҳимоя чизиғи бугун анча бақувват кўринмоқда. Лекин ҳужум чизиғи бироз бўшроқдек тассаввур уйғотмоқда...
93` Футболчилар анча чарчаб қолишган, асаблар ҳам жойида эмас... Ўртада эса Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛга бериладиган тўғридан-тўғри йўлланма турибди...
92` Александр Гейнрих ва Хайрулла Каримов ўзаро орани очиқ қилишга киришиб кетишди.
91` Қўшимча бўлимнинг дастлабкисига старт берилди...
- Энди навбат қўшимча таймларга! Қисқа танаффусдан сўнг қўшимча таймларга старт берилади.
- Учрашувнинг асосий вақти якунланди!
90` Сардор Рашидовнинг тепган тўпи кучсиз чиқди. Нестеров ўз ўрнида.
90` Жасур Ҳасанов ўз жарима майдончаси яқинида рақиб футболчисига нисбатана қоидани бузди. "Бунёдкор" жарима зарбасини амалга оширади.
90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
88` Қўшимча таймар кўрадиганда ўхшаймиз...
87` Ислом Тўхтахўжаев Сато Минорини очиқчасига тўхтатиб қолди. Ҳакам хуштак чалди, аммо футболчини огоҳлантирмади. Бундан эса Жавлон Иброҳимов норози бўлди. Кореялик Ким Донг Жин эса эътирозлари учун Жавлоннинг ўзига сариқ карточка кўрсатди. Тушунарсиз қарор... Ислом Тўхтахўжаевнинг қоида бузиши огоҳлантиришга лойиқ эди...
86` Олег Зотеевнинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпини Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади. Лекин Нестеров бу вазиятда ортиқча қийинчиликка дуч келмади.
85` "Темирйўлчилар" анча толиқиб қолишгани кўриниб қолмоқда...
84` "Локомотив"нинг барча футболчилари ўз жарима майдончалари ичида жойлашиб олишган.
82` "Бунёдкор" учрашув якунига оз қолаётганда катта куч билан олдинга боришга уриниб кўрмоқда. "Локо" энди ҳимояланиш билан банд.
80` Ўйин тугашига тобора оз вақт қолмоқда. Жамоалар ғолиб номини қўшимча таймларда аниқлашга қарши эмаслар чоғи.
79` Бобур Йўлдошев Игнатий Нестеров билан яккама-якка кетишга ҳозирлик кўрган Сардор Рашидовни зарарсизлантира олди.
78` Жасур Ҳасанов яна бир бор имкониятга эга бўлганди. Жарима майдончаси ичидан тепилган тўп мўлжалга аниқ бормади.
77` "Локомотив"нинг сон-саноқсиз стандарт вазиятлари жамоага фойда келтирмаяпти. Бу сафар жарима зарбасини тепишди. Жасур Ҳасановнинг бу уриниши ҳам бесамар кетди.
76` Александр Гейнрихнинг жарима майдончаси томон етказиб берган тўпини ҳеч ким дарвозага тўғирлаб қўя олмади.
75` Анвар Ғофуров боши билан тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яна бурчак зарбаси.
75` "Локомотив" ўзининг навбатдаги бурчак тўпини тепади.
74` "Локомотив" сафида мажбурий ўзгариш бўлиб ўтди. Жароҳат олган Шавкат Муллажонов ўз ўрнини Иброҳим Рахимовга бўшатиб берди.
73` "Бунёдкор" таркибида ўзгариш кузатилди. Воҳид Шодиев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев туширилди.
71` Хавфли вазият!!!! Олег Зотеев қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади!!!
70` Жасур Ҳасановнинг тепган тўпини Акбар Тўраев ушлаб олди.
69` Баракалла, Шавкат! Шавкат Муллажонов бирин-кетин рақиб футболчиларини алдаб ўтди ва тўпни Сашага узатди. Александр Гейнрих эса майдонда қандай йиқилишни жуда яхши билади. "Локомотив" жамоаси жарима зарбаси ишлаб олди. Шавкат Муллажонов ҳам бироз ноқулай йиқилган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
68` Бобур Йўлдошев майдонда сирпаниб кетди ва ўзи томонга узатиб берилган тўпни қабул қила олмади.
67` Жасур Ҳасановнинг майдонга туширилиши бугунги ўйиндаги номинал меҳмонларнинг ўйинига бироз тезлик олиб кира олди.
66` Сардор Рашидов бир ўзи рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уриниб кўрди. Бироқ бу режа амалга ошмади. "Локо" ҳимоячилари ундан тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлишди.
65` Тўп билан кўпроқ "Локомотив" аъзолари муомалада бўлишмоқда.
63` Олег Зотеев Бобур Йўлдшевдан тўпни олиб қўйди ва жамоаси ҳужумини бошламоқчи бўлди. Аммо Олег тўп узатишда хатога йўл қўйди.
61` Жасур Ҳасанов майдонга тушиши биланоқ жамоаси фойдасига бурчак тўпи ишлади. Бурчак зарбасидан сўнг жарима майдончаси ичида хавфли вазият кузатилди. Лекин Акбар Тўраев юзага келган хавфни бартараф этди.
60` "Локомотив" сафида ўзгариш. Жасур Ҳасанов Садриддин Абдуллаевнинг ўрнида майдонга тушди.
59` Сардор Рашидовнинг узоқдан тепган зарбаси дарвозага тўғри бормади...
58` Ўйин даражасини юқори нотада дея олмаймиз...
57` Фозил Мусаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
56` Сардор Рашидовнинг дарвоза томон тепган тўпи анча баландга кетди.
55` "Бунёдкор" жамоаси учун имконият. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Тўп олдида Сардор Рашидов!
54` "Локо"нинг навбатдаги ҳужуми самарасиз тугади. Акбар Тўраев бу вазиятда чаққонлик қилди ва тўпни биринчи бўлиб эгаллаб олди.
52` "Бунёдкор" биринчи бўлимда бўлгани каби ҳозирча асосий эътиборини ҳимояга қаратмоқда.
50` Хавфли ҳужум! Дилшод Раҳматуллаевнинг жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўпидан Тўраев қийинчилик билан бартараф этиб юборди. Ҳужумнинг иккинчи қисмини Саша давом эттирди. Аммо Гейнрихнинг йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.
49` Бобур Йўлдошев кутилмаганда ҳужумга ўтиб кетди. Лекин сўнгги паллада "қалдирғочлар" ҳимояси ишончли ҳаракат қилди.
48` Иккинчи таймда жамоалар нималар кўрсатишар экан? Бу қизиқ бўлади. Учрашувни диққат билан кузатамиз...
47` "Бунёдкор" сафида футболчи алмаштирилди. Акмал Шораҳмедов ўз ўрнини Акром Комиловга бўшатиб берди.
46` Иккинчи бўлим бошланди!
45` Ким Донг Жин биринчи бўлим тугаганлиги ҳақидаги хуштагини чалди. ТАНАФФУС!
44` Биринчи бўлим "Локо" жамоаси устунлиги остида ўтди.
42` Cўнгги 15 дақиқа анча сокинлик билан ўтмоқда. Жамоалар ҳимояни асосий ўринга қўйган ҳолда ўйнашмоқда. Энг муҳими гол ўтказиб юбормаслик деган шиор остида ҳаракат қилишмоқда...
40` Майдон маркази олдида "Локомотив" футболчиси ўйин қоидасини бузди.
38` "Бунёдкор" футболчилари ушбу ўйиндаги биринчи бурчак тўпини тепишди. Лекин бундан ҳам наф чиқмади.
37` "Локомотив" сон-саноқсиз ҳужумлари самара келтирмаяпти. "Қалдирғочлар" ўз жарима майдончалари олдида жуда тартибли равишда ҳимояланишмоқда.
35` Сардор Рашидов майдонда ҳаракат қилаётганини эслатиб қўйди. Ҳозир Сардор жарима майдончаси ичидан Нестеров дарвозаси томон зарба берди. Игнатий Нестеров учун бироз ноқулай келган ушбу хавфни "темирйўлчилар" посбони иккинчи уринишда бартараф этди.
34` Лутфулла Тўраев ва Ислом Тўхтахўжаев майдон маркази олдида бир неча бор тўпни бир-бирларига узатиб ўтиришди. "Бунёдкор" биринчи бўлимда унчалик шошилмаяпти. Балки Лушаннинг иккинчи бўлимда ўйлаб қўйган режаси бормикин? Кўрамиз...
33` Игнатий Нестеров дарвозаси олдида деярли хавфли вазиятлар содир этилмаяпти. Учрашув дебютидаги жарима зарбасини ҳисобга олмаганди.
31` "Локо" футболчилари бугун стандарт вазиятларини бир неча бор амалга оширишди. Лекин булардан самарали тарзда фойдаланишда оқсашмоқда. Ҳозирги бурчак тўпини ўйинга киритишда Лутфулла Тўраев ва Александр Гейнрих хатога йўл қўйишди.
30` Бу стандарт вазияти ҳам наф келтирмади. "Бунёдкор" эса қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Лекин Сардор Рашидов ҳужумни самарали якунлай олмади. Ўткир бурчакдан туриб дарвоза томон тепилган тўпни Игнатий Нестеров эгаллаб олди.
29` "Локомотив" бурчак зарбаси ишлаб олди.
28` Сардор Рашидов қани дейсизми? Ҳозир ушбу футболчи ўнг қанотдан олдинга юриш қилаётганди. Лекин Лутфулла Тўраев собиқ жамоадошидан тўпни олиб қўйди ва тезда оддий вазиятда тўп оширишда хатога йўл қўйди.
27` "Бунёдкор" ҳозирча кутилганидек фаол эмас. Улар асосан иккинчи рақам билан ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча катта устунлик Вадим Абрамов жамоаси томонида.
26` Садриддин Абдуллаев энди дарвозага зарба бермоқчи бўлган пайта рақиб футболчиси тўпни ундан олиб қўйди.
25` Хавфли вазият!!!! Саша! Қани Саша? Александр Гейнрих тўп зарба беришда кеч қолди. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди...
23` Сергей Лушан ўйинни тик турганча диққат билан томоша қилмоқда. Вадим Абрамов эса ўзини анча эркин тутмоқда ва баъзида футболчиларга ўзи тўпларни олиб бериб турибди.
22` Садриддин Абдуллаев майдон маркази олдида рақиби Иван Милошевичга қарши жуда қўпол ўйнади.
20` Александр Гейнрихнинг навбатдаги уриниши ҳам самара келтирмади.
18` "Локомотив" учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди. Энг хавфли вазиятни ҳам ҳозирча "темирйўлчилар" ташкил этишган эди. Алишер Шоғуломовнинг ноаниқ ҳаракати эвазига таблодаги ҳисоб ўзгармай қолганди. Ҳозир ҳам Алишер Шоғуломоқда ҳисобни очишга имконият пайдо бўлганди. Хайрулла Каримов Акбар Тўраев билан жуда қалтис ўйин қилди ва бундан Шоғуломов фойдаланиб қолиши мумкин эди. Лекин Тўраев бу вазиятда Мануэль Нойер каби ўзини йўқотиб қўймади.
17` Ўйин шиддати тобора ўсиб бормоқда. Хайрулла Каримов ҳозир жуда чиройли тарзда тўпни рақибидан олиб қўйди. Алишер Шоғуломов бу вазиятда чорасиз қолди.
16` "Бунёдкор" ҳам олдинга интилди. Бу сафар Воҳид Шодиев рақиб ҳимоячиси Шавкат Муллажоновдан ўтиб кета олмади.
15` Бурчакдан етказиб берилган тўпга Дилшод Раҳматулаев зарба бермоқчи бўлди. Лекин тепилган тўп дарвозага аниқ бормади.
14` Александр Гейнрихнинг жаримадан йўллаган зарбаси йўлига Воҳид Шодиев тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпи.
13` "Локомотив"нинг ҳужумлари давом этмоқда! Яна бир хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгиланди.
11` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!! "Локомотив"нинг ҳужуми! Садриддин Абдуллаев анча фаол! Айнан шу футболчининг ташаббуси билан ташкил этилган заргарона ҳужумини Алишер Шоғуломов гол билан якунлай олмади. Алишер Акбар Тўраев билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Лекин Шоғуломов тўпга кутилганидек зарба бера олмади. Бу вазиятда Акбар Тўраев ортиқча қийинчиликсиз тўпга ушлаб олди. Бу ерда "Бунёдкор" ҳимоячилари лайнсменга ишониб жуда катта йўл қўйишган эди. Алишер Шоғуломов ажойиб имкониятни кўкка совурди.
10` Александр Гейнрих рақиб жарима майдончаси атрофидан жамоаси учун стандарт вазияти ишлаб олди.
8` "Локомотив"нинг навбатдаги ҳужуми зарба билан якунланди. Бу сафар Садриддин Абдуллаевнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Дилшод Раҳматулаев ўзининг аниқ зарбаси билан унумли якунламоқчи бўлди. Лекин зарба мўлжалга аниқ бормади.
7` "Локомотив"нинг ҳужуми якунига етмай қолди. Бу вазиятда "қалдирғочлар" ҳимояси ишончли ўйнади.
6` Жамоалар анча эҳтиёткорлик билан тўп тепишмоқда. Ҳозирча ҳар иккала жамоа катта куч билан олдинга интилмаяпти. Асосан бир-бирларини хатоларини кутиб ҳаракат қилишмоқда.
5` Тўп олдига яқинлашган Александр Гейнрихнинг тепган зарбаси ноаниқ чиқди.
4` "Локомотив"нинг жавоби! Энди "темирйўлчилар" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Хавфли нуқта!
3` Жарима зарбасини Ғофуров жуда чиройли тарзда амалга оширди. Лекин Игнатий Нестеров бу вазиятда жамоасини тезкор голдан сақлаб қолди. Яхши старт!
2` "Бунёдкор" ҳужум билан ўйинни бошлади. Рақиб жарима майдончаси олдидан жарима зарбаси белгиланди.
1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!!! Кубок сари ҳар иккала жамоа футболчилари дастлабки қадамни ташлашди...
- Финални Жанубий Кореялик Ким ДонгЖин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради...
- Бизни жуда қизиқарли бўладиган катта финал беллашуви кутиб турибди.
- Жамоалар майдонга саф тортишди. Ўзбекистон Республикаси мамлакат мадҳияси янграмоқда...
- Бугунги ўйинда Ўзбекистон Кубоги - 2014 соҳиби номи аниқланади. Ғолиб номи 90 дақиқа ёки унданда кўпроқ вақт ичида аниқланади.
- Жамоалар ПФЛ мадҳиялари садоси остида майдонга чиқиб келишмоқда...
- Стадионда 4 мингга яқин футбол ишқибозлари келишган ва яна ташриф буюришмоқда.
- "Олмалиқ" футбол клуби ўз стадионини финалга тайёр ҳолга келтирган. Майдон майсаси ҳам жойида.
- Ҳозирча стадионга жуда кам сонли ишқибозлар ташриф буюришган. Ўйин бошланишига эса сал кам бир соат вақт қолмоқда.
- Тошкентдан "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоалари фан-клублари ҳам келишган.
- Ҳар иккила жамоалар стадионга ташриф буюришган ва бироздан сўнг ўйин олди чигалёзди машғулотларни бошлашади.
- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон Кубоги финали учрашуви бўлиб ўтади. Унда "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" жамоалари бош соврин учун кураш олиб боришади. Олмалиқ шаҳри ўзбекистонлик футбол мухлислари билиб тўлиб тошмоқда. Шунингдек, пойтахтдан бир қатор журналистлар ҳам Олмалиқа ташриф буюришган. "ОКМК" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз!
- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Комментарии