RU

Последние новости

18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  0 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  2 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  2 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1

"Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"га мағлуб бўлди Новости

"Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"га мағлуб бўлди

Олий лиганинг 21-турини очиб берувчи "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
12-дақиқада учрашувдаги илк хавфли вазият содир этилди. Ойбек Қиличев тўпни жарима майдонига узатди, дарвоза ёнгинасида турган Игорь Сергеев тўпни дарвозага тўғирлай олмади. 20-дақиқада ҳисоб очилди. Мерзляковнинг ошириб берган тўпини Станислав Андреев дарвозага йўллади - 0:1.

26-дақиқада "Пахтакор" дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Уни Евгений Гоголь амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. 32-дақиқада Виктор Карпенко қулай вазиятдан фойдалана олмади. 43-дақиқада Махарадзенинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

61-дақиқада майдон эгалари гол уришди, аммо ҳакамлар бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат сабабли голни инобатга олишмади. 80-дақиқада дастлаб меҳмонлар ҳужум ташкил этишди, аммо иш зарабагача етиб бормади. Шу вазиятда "Локомотив" тезкор қарши ҳужумга ўтди, Виктор Карпенконинг тўп узатишидан сўнг Александр Шадрин вазиятни йўққа чиқарди. Бурчак тўпини Лобанов ушлаб олди. 89-дақиқада Шерзод Каримовда икки бор гол уриш учун имконият бўлди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида эса Игорь Сергеев тўпни дарвозага йўллади, уни Ғаниев қайтарди. 90+1-дақиқада Акмал Холматовнинг зарбасидан сўнг тўпни Лобанов эгаллаб олди. Сўнгги сонияларга қадар майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишди, аммо ҳисоб ўзгармади ва "Пахтакор" уч очкога эга бўлди.


16:00

«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:1 (0:1)
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), Ш. Бозоров (Наманган)
Гол: Станислав Андреев 20, - 0:1 (Александр Мерзляков).
«Локомотив»: Темур Ғаниев, Евгений Гоголь, Дилшод Рахматуллаев, Акмал Холматов, Александр Шадрин, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Шарипов, Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов (Жасур Ҳасанов, 77), Александр Оника (Иван Нагаев, 46).
Захира: Артур Парванов, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Иброҳим Рахимов, Икром Алибоев.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев (Анвар Солиев, 65), Кахи Махарадзе, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 68), Владимир Козак, Ойбек Қиличев (Дилшод Шарофетдинов, 77).
Захира: Никита Рибкин, Жора Оганесян, Шерзод Каримов, Дилшод Шарофетдинов, Аббос Махсталиев, Анвар Ражабов.
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика