RU

Последние новости

01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:18ЕЧЛ. "Реал" – "Милан". Винисиус ҳисобни тенглаштирди (онлайн ҳисоб)  1 01:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Байер" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  26 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  21 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  9 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  28 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  5

“Локомотив” олдида дастлабки синов Новости

“Локомотив” олдида дастлабки синов

Эртага олий лигадаги икки жамоамиз Осиё чемпионлар лигасида бу йилги иштирокини бошлайди.
“Насаф” Қатарда “Ал Жайиш”га қарши майдонга тушса, “Локомотив” Тошкентда Қувайтнинг “Қувайт СК” клубини қабул қилади. ОЧЛ-2014нинг плей-офф ўйинлари битта учрашувдан иборат ва бунда ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Шундай экан, “Насаф” ҳам, “Локомотив” ҳам эҳтиёт бўлиб тўп сурмаса бўлмайди. Ҳар иккала жамоа бу босқичдан ўтган тақдирда плей-оффнинг яна битта босқичида иштирок этишларига тўғри келади. Шундан кейингина жамоалар гуруҳ ўйинларига йўл олиши мумкин. Кўриб турганингиздек, гуруҳ босқичига чиқиш учун “Локомотив” ва “Насаф”га осон бўлмайди. Аммо қаловини топсанг қор ҳам ёнади деганларидек, астойдил ҳаракат қилинса, қишдаги натижалар биз учун ижобий кўриниш олиши мумкин.

“Локомотив” ўз уйидаги учрашувни “Пахтакор” марказий стадионида ўтказади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 15:00. Маълумотларга кўра, шу куни пойтахтда ҳаво булутли, минус 3-5 даража совуқ бўлиши кутиляпти. Эҳтимолки, қор ҳам ёғиб қолиши мумкин. “Темирйўлчилар” ўтган йил ОЧЛ плей-офф босқичида қатнашиб, битта ўйиндан иборат баҳсда БААнинг “Ал Наср” клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган ҳолда мусобақани тарк этганди. Фарқи шундаки, жамоа ўтган йил ўз ўйинини сафарда ўтказганди, бу гал эса ўз майдонида тўп суради. Лекин энг қизиғи, “Локо”нинг ўтган мавсум ОЧЛдаги илк учрашувини япониялик ҳакам Масааки Тома бошқарган экан. Бу сафар ҳам дастлабки баҳсини япониялик рефери бошқариб боради: Тожу Минору.

Жамоанинг мавсумга тайёргарлиги бир маромда кечди. ОЧЛ муносабати билан “темирйўлчилар” анча аввал ва жиддий тарзда машғулотларни бошлаб юборишди. Албатта, январдаги тайёргарлик жамоа учун энг муҳим палла бўлди деб айта оламиз. Жамоа 10 январгача Тошкентда йиғин ўтказди. Кейин 11-26 январь кунлари БААда бўлиб қайтди. “Локомотив” у ерда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиб, “Қайрат” (Қозоғистон) ва “Урал” (Россия) устидан ғалаба қозонди, “Шахтёр” (Украина) ва “Бейжинг Гоан” (Хитой)га имкониятни бой берди. Биз биламизки, назорат беллашувларида натижа катта роль ўйнамайди. Муҳими, мураббий жамоаси учун маъқул келадиган тактикани белгилаб олиши, шунингдек янги ўйинчиларни кўздан кечириши.

Энди жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида фикр юритамиз. “Локомотив” ўтган йил ўз таркибини 9 нафар футболчи билан бойитиб олганди: Тимур Ғаниев, Виктор Карпенко, Санжар Турсунов, Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов, Алан Кусов, Иван Нагаев, Салим Мустафоев ва Павел Смоляченко. Лекин бу футболчиларнинг бирортаси ҳам “Локо”да юлдузлик мақомига чиқа олмади. Масалан, Тимур Ғаниев “Насаф”даги Элдор Суюнов билан солиштирганда ярқ этиб порламади. Виктор Карпенконинг ҳам унчалик ўйини қовушмади. Санжар Турсуновнинг маҳорати пасайиб кетди, кейин ўзи ҳам кетиб қолди. Фарҳод Тожиев учун ҳаммаси яхши кетаётганди, бироқ кутилмаган жароҳат унга панд бериб қўйди. “Бухоро”дан ўтган Жасур Ҳасанов “Бухоро”даги ўйинларини намойиш этиб юраверди. Алан Кусов нимани қойиллатганини ўзи ҳам билмаса керак. Иван Нагаев қачон ўткир ҳужумчи бўлиб терма жамоамизнинг асосий қуролига айланади, буни кутавериб кўзларимиз тўрт бўлди. Салим Мустафоев билан Павел Смоляченко ҳам амалда ҳеч нарсани қойиллата олишмади.

Лекин клуб бу билан тўхтаб қолгани йўқ. “Локомотив” бу сафар 10та янги футболчини сафга қўшиб олди. Хусусан “Бунёдкор”дан Игнатий Нестеров, Лутфулла Тўраев, Анвар Ғофуров ва Жасур Ҳасанов. “Нефтчи”дан Сардор Мирзаев билан Элдор Исабоев. Шунингдек, Руслан Мелзитдинов билан Марта Бикмаев ҳам “Локо”да тўп сурадиган бўлишди. Легионерлардан украиналик Вячеслав Шевченко билан молдовалик Андрей Кожокарь таклиф этилди. Жамоани тарк этганлар ҳам йўқ эмас. Александр Оника, Дилшод Раҳматуллаев, Илҳом Суюнов, Артур Парванов, Собир Усмонхўжаев, Павел Бугало сингари футболчилар жамоа билан хайрлашишди.

Бир қарашда таркиб жарангдор номлардан иборатлигини пайқаш қийин эмас. Аввало “Бунёдкор”дан тўрт нафар футболчининг “Локо”га ўтгани бежизга бўлмаса керак. Афтидан Миржалол Қосимов энди бу ўйинчилар жамоамизга ёрдам бера олмайди деган алфозда шу тўрт футболчи билан осонгина хайрлашган кўринади. Лекин “Локомотив” ҳам ўз олдига “Бунёдкор”никидан кам бўлмаган мақсадларни қўяётганини ҳисобга олсак, ҳамма гап шу ўйинчиларни ўйната билишда. Бунинг учун мураббийдан қаттиққўллик, билим ва маҳорат талаб этилади.

Юртимизда қишнинг совуқ нафаси кезиб юрган бўлишига қарамай, футбол баҳори бошланмоқда. Баҳорнинг илк нафасини “Локомотив” ва “Насаф” олиб келди. Шу ўринда ҳар иккала жамоага эртанги баҳсда омад ва зафар тилаб қоламиз.

Хайрулла Холиқов.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика