RU

Последние новости

19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0

"Локомотив" назорат учрашувида "НБУ-Осиё"ни мағлуб этди Новости

"Локомотив" назорат учрашувида "НБУ-Осиё"ни мағлуб этди

Тошкент Темир Йўл Муҳандислари Институти ҳудудида жойлашган футбол майдонида бугун “Локомотив” Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Юзага келган 17 кунлик танаффусда футболчилар ўйин амалиётига эга бўлиши ва спорт формасини яхши даражада сақлаб туриши мақсадида ўтказилган яна бир назорат учрашувида Вадим Абрамов асосий таркибнинг деярли барча аъзосини синаб кўрди.

Учрашувда “Локомотив” катта устунликка эга бўлган бўлса-да, “НБУ-Осиё” футболчилари ўзлари яратган кам сонли ҳужумларини муваффақиятли якунлай олишди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида қарши ҳужумдан кейин яхши вазиятга чиқиб борган тажрибали Леонид Кошелев Темур Жўраев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. “Локомотив”да биринчи бўлим давомида жуда кўплаб яхши вазиятлар бўлди. Бироқ ҳисобни тенглаштириш насиб этмади. Иккинчи бўлим аввалида яна ўша Кошелев ҳисобни 2:0га етказганидан сўнг “темир йўлчилар” ҳужумга зўр берди ва кўп ўтмай, ўйиннинг 55-дақиқасида Акмал Ҳолматов ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Бироздан сўнг чап қанотдан ҳужум уюштирган Жасур Ҳасанов (кичиги) ўзининг бильярдчиларга хос аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Бутун ўйин давомида жуда фаол ўйин намойиш этган Фарҳод Тожиев эса ўйин сўнггида дубл қайд этди. Ўзининг биринчи голининг ўнг қондан узатилган тўпни боши билан киритганида ўйиннинг 85-дақиқаси ўтиб бораётган эди. Ҳакам ўйин тугагани ҳақидаги хуштагини чалишидан бироз аввал эса у яна бир бор ўз номига гол ёзиб қўйишга улгурди – 4:2.

Ўртоқлик учрашуви.

“Локомотив” – “НБУ-Осиё” 4:2

Голлар: Акмал Холматов (55), Жасур Хасанов (62), Фарҳод Тожиев (85, 90) — Леонид Кошелев (16, 48).


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика