RU

Последние новости

11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  0 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  0 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  5 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  4 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  10 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5

"Локомотив" мураббий танловида якуний қарорга келди Новости

"Локомотив" мураббий танловида якуний қарорга келди

Хабарингиз бор, келаси мавсумни 21 январда ОЧЛ плей-офф доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши бошлайдиган “темирйўлчилар”да бош мураббий ўрни бўш турганди.

Самвел Бабаян Хитойга кетиши натижасида бўшаб қолган ўринга "Локомотив" раҳбарияти кимни тайинлаш борасида бир тўхтамга келди.

Улуғбек Бақоев, Максим Шацких ҳамда жамоанинг собиқ мураббийлари Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодлари орасидан “темирйўлчилар” Бабаяндан аввал “Локо”ни бошқарган Андрей Фёдоров вариантига тўхталди.

Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодларини жамоа футболчилари илгари суриб, раҳбариятдан шу икки мутахассисдан бирини танлашни сўрашган. Мирко Йеличич варианти ЎФАга маъқул келмаган. Чунки айни пайтда терма жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаётган мутахассисни клубга қўйиб юборишни ЎФА истамаган. Шу боисдан Андрей Фёдоровга аввал бўлгани каби жисмоний тайёргарлик бўйича Мирко Йеличич кўмаклаша олмайди.


Андрей Фёдоров эртага Ўзбекистонга қайтиб келиши ва шундан кейин клуб раҳбарияти билан учрашиб, сўнгра “Локо”да ишни қайта тиклаши кутилмоқда.

Рейтинг: -131   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика