RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  8 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  96 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги учинчи кун. Эрталаб назарий, кечки пайт амалий Новости

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги учинчи кун. Эрталаб назарий, кечки пайт амалий

"Локо"нинг БАА пойхати Абу Дабига келганига уч кун бўлди.

Кеча икки маҳал майдонда шуғулланган "темирйўлчилар"нинг бугунги иш тартиби бироз бошқача кечди. 

Футболчилар дастлаб тушгача назарий машғулотда иштирок этишди. Бунда жамоа бош мураббийи футболчиларнинг машғулотдаги ҳаракатларини видеоёзув орқали кўрсатиб берди. Хатолар айтилди ва уларни тўғрилаш йўллари кўрсатилди. Шуни айтиш лозим, ҳимояланувчилар ва ҳужум қилувчилар учун иккита алоҳида назарий дарс ташкил этилди.


Кечки пайт жамоа аъзолари дастлаб тренажёр залида шуғулланиб, сўнгра майдонга чиқишди. Майдондаги машқлар тўп билан ишлаш ва тактик тўғри ўйнашга қаратилди. "Локо" эртага икки маҳал майдонда шуғулланади. Мураббийларнинг айтишича, эртанги машғулот бирмунча қийин бўлади.


Абу Дабида йиғин ўтказаётган "Локомотив" таркибида уч нафар дарвозабон шуғулланяпти. Булар - Игнатий Нестеров, Жавоҳир Илёсов ва Рустам Нартажиев. 

Айтиш мумкинки, тажрибали дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук қўл остида ҳар учала дарвозабон ҳам астойдил меҳнат қилмоқда. Машғулотлар давомида маҳоратли Нестеров ўз тажрибасини ёшлар билан бўлишмоқда.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика