RU

Последние новости

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  167 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги иккинчи кун. Таркибга яна бир янги футболчи қўшилди Новости

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги иккинчи кун. Таркибга яна бир янги футболчи қўшилди

БАА пойтахти Абу Дабида янги мавсумнинг дастлабки хориж йиғинини ўтказаётган "Локомотив" йиғиннинг иккинчи кунида икки маҳал машғулот ўтказди.

Эрталабки машғулот тўлиқ майдонда кечган бўлса, кечки пайт футболчилар дастлаб тренажёр залида шуғулланишди, сўнгра яна майдонга чиқилди. Бугун жамоа таркибига яна бир янги футболчи келиб қўшилди. Россиялик таниқли ҳужумчи Павел Погребнякнинг кенжа укаси Кирилл Погребняк "темирйўлчилар" билан шартнома имзолаб, жамоамиз машғулотида иштирок этди. 

 

Маълумот учун, Кирилл Погребняк ҳам акаси Павел каби ҳужум чизиғида тўп тепади. "Локо" машғулотларида асосий эътибор ҳозирча жисмоний юкламалар, шунингдек тўп билан ишлашга қаратилмоқда. Маълумки, қишки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромга келтириш муҳим ҳисобланади. 

Машғулотларда барча тер тўкиб меҳнат қилмоқда. Ўз навбатида мураббийлар ҳам жамоани янги мавсумга жиддий тайёрлаш учун машғулотнинг турли усулларини футболчиларга ўргатишяпти. 

Эслатиб ўтамиз, янги мавсум "Локо" учун 21 январдан бошланади. Шу куни "темирйўлчилар" ўз уйларида Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини қабул қилишади.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика