RU

Последние новости

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  114 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги еттинчи кун. Машғулотлар жиддий давом этяпти Новости

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги еттинчи кун. Машғулотлар жиддий давом этяпти

"Темирйўлчилар"нинг БАА пойтахти Абу Дабига етиб келганига етти кун бўлди.

Жамоа аъзолари икки маҳал машғулот ўтказишди ва ҳар икки машғулот футбол майдонида кечди. Дарвозабонларни одатдагидек Петр Гизимчук шуғуллантирган бўлса, майдондаги ўйинчилар билан Андрей Фёдоров (бош мураббий), Андрей Микляев (катта мураббий) ва Александр Шатских (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) машғулот олиб боришди.

 

Ва албатта мураббийлар штабига жамоа шифокори Аброр Пирриев, массажчилар Гурген Исраелян, Абдураҳим Саримсоқов, жамоа маъмурлари Бахтиёр Исмоилов билан Улуғбек Усмонхўжаев, клуб матбуот котиби Хайрулла Холиқов, шунингдек видео тасвирчи Равшан Акбаров яқиндан ёрдам бериб келишяпти.


Олдинда жамоани 11 январь куни дастлабки ўртоқлик учрашуви кутяпти. Шу куни "Локо" Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири "Глазго Рейнжерс"га қарши назорат баҳсини ўтказади. Машғулотлар фақат шу ўйинга қаратилган деб бўлмайди, балки жамоа бутун бир янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Дастлабки вазифа эса 21 январь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ОЧЛ плей-офф босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлуб этиш ҳисобланади.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика