RU

Последние новости

19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  0 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:32Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  2 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  10 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  7 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2

"Локомотив": Кубок ўйини ТТЙМИда ўтказиладиган бўлди Новости

"Локомотив": Кубок ўйини ТТЙМИда ўтказиладиган бўлди

Ўзбекистон Кубогининг 1/2 финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" беллашуви эртага ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.

Аввалига сайтимиз орқали ўйиннинг ТТЗдаги "Локомотив" стадионида ўтказилиши ҳақида хабар бергандик. 

Бироқ кейинчалик учрашуви жойи яна ўзгарди ва бугунги охирги маълумотга кўра Кубокнинг ярим финал ўйини ТТЙМИда бўлиб ўтади. Баҳс соат 18:00да старт олади. 

Яна шуни айтишимиз лозим, эртанги ўйин учун чипталар сотуви йўлга қўйилади. Чипталар икки хил нархда белгиланган: CIP - 15 минг сўм, бошқа секторлар - 5 минг сўм. Чипталарни эртага стадионга кираверишдаги кассадан харид қилишингиз мумкин. Ўйинни ёритиш истагида бўлган журналистлар эса ПФЛ томонидан мавсум бошида берилган аккредитация орқали киришади.  

Ўзбекистон Кубоги. 1/2 финал. Жавоб учрашуви

ЛОКОМОТИВ - НАСАФ

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), О. Толибжонов (Тошкент)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

15 сентябрь. ТТЙМИ стадиони. 18:00 



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика